Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция Ички ишлар вазири: “Атиги 17 масжидни ёпа олдик...”

1332

Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен сепаратизмга алоқадорликда гумонланган 89 та масжиддан 17 тасигина ёпилганини маълум қилди. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Дарманен сенатда парламент аъзоларининг саволларига жавоб қайтарган. Унинг сўзларига кўра, Франциядаги 2,5 мингта масжиддан 89 таси сепаратизмга алоқадорликда гумон қилинган, бироқ уларнинг барини ёпиб бўлмади. 

“Мендан нима қиляпсизлар деб сўраяпсизлар. Республика қонунлари бу ибодатхоналарни ёпишга рухсат бермайди. Биз сизга тақдим этган (қонун лойиҳасидаги) талаблар Ички ишлар вазирлигига буни амалга оширишга имкон беради”, – деди вазир. 

Франциядаги мавжуд қонунларга биноан Ички ишлар вазирлиги фақатгина иккита ҳолатда – ибодатхонанинг юз берган терактга алоқадорлиги аниқланса ва ибодатгоҳда жамоат жойларига қўйилган талаблар бажарилмаса, уларни ёпиши мумкин. Дарманеннинг таъкидлашича, мавжуд қонунчилик талаблари туфайли вазирлик қийин аҳволда қоляпти. 

Ички ишлар вазири ва бошқа вазирлар сенатдаги йиғилишда иштирок этаётган бир пайтда ташқарида сепаратизмга қарши кураш қонунини қоралаб намойиш ўтказилди. Намойишчиларнинг фикрича, ушбу қонундан энг кўп мусулмонлар жабр кўради. 

Қонун лойиҳасини парламентнинг қуйи палатаси маъқуллаган, у жорий ойда юқори палатада кўриб чиқилиши кутилмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияда масжидга ўт қўйилди

1116 13:30 10.04.2021

Малиликлар Франциядан дарғазаб: “Ёлғон гапиришни бас қилинглар!”

534 14:30 03.04.2021

“Хитой уйғурларни қоралаш учун сохта журналистлардан фойдаланяпти”

773 12:00 03.04.2021

Франция Малида тинч аҳолини нишонга олганини рад этди

385 10:00 31.03.2021

Руанда геноциди: Франция қанчалик айбдор?

414 11:30 29.03.2021

Франция: черков жинсий зўравонлик қурбонларига товон тўлайди

784 09:55 27.03.2021
« Орқага