Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Франция жиноятларини тан олмаяпти” 

906

Франция Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Абдулбоқий ибн Зайённинг айтишича, Франция мустамлакачилик даврида содир этилган жиноятларни инкор этиб келяпти. 

“Француз мустамлакачилиги Жазоир халқининг маданият тамалларини ва шахсий хусусиятларини йўқ қилишга қаратилган эди”, – деди вазир “Аш-Шуруқ” газетасига берган интервьюсида. Унинг таъкидлашича, Франция жазоирликларга нисбатан жиноятлар содир этди, бугун эса инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаб ҳайқирмоқда.

“Француз мустамлакачилари ўтказган ядровий тажрибалар таъсирида қолган ягона мамлакатмиз. Тадқиқот лабораториялари халқимизга нисбатан ўнлаб йиллар давомида содир этилган жиноятларнинг чиркинлигини кўрсатиб бериши керак”, – деди Абдулбоқий ибн Зайён.  

Жазоир 1830-1962 йилларда Франциянинг мустамлакаси бўлган. Франция мустамлакачилик йилларида содир этилган жиноятлар учун ҳалигача Жазоирдан узр сўрамаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугунги ҳаётимиз

146 04:00 16.04.2021

Мусулмонларни ўлдирган террорчи қамоқхонадаги шароитдан норози

744 23:00 15.04.2021

Белгия ва Швейцария санитария чекловларини бекор қилмоқда

165 20:00 15.04.2021

Швецияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

216 19:00 15.04.2021

Нукус шаҳрида учта янги масжид қурилиши бошланди

227 18:00 15.04.2021

Ангрен МИБнинг сўконғич раҳбари билан боғлиқ ҳолатни Сенат назоратига олди

370 17:30 15.04.2021
« Орқага