Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Франция жуда хоҳлаётган бўлса, Марселни арманларга берсин”

5677

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун Лочин тумани Арманистон ишғолидан озод бўлиши ортидан халққа мурожаат йўллади. 

Президент ўз мурожаатида Франция сенатининг Тоғли Қорабоғни мустақил давлат деб тан олиш ҳақидаги резолюциясига муносабат билдирди. “Франция сенатининг бизнинг масаламиз билан қандай алоқаси бор? Жуда хоҳлаётган бўлишса, Марселни арманларга беришсин, ана ўша ерда ўзларига давлат барпо этишади”, – деди Алиев. 

Унинг таъкидлашича, бутун Тоғли Қорабоғда яшаётганлар Озарбайжон фуқароларидир ва улар Озарбайжон давлатида яхшироқ ҳаёт кечиришларига шахсан гувоҳ бўлишади. 

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ бўйича 9 ноябрда тузилган келишувга мувофиқ бугун Лочин тумани Озарбайжонга қайтарилди. Мазкур туман 1992 йилнинг майидан бери арманларнинг қўлида эди. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мадина дунёнинг энг соғлом шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилди

88 09:56 25.01.2021

Франция: мусулмонларга қарши қаратилган қонун маъқулланди

680 08:27 25.01.2021

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

171 22:00 24.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (4-қисм)

348 21:30 24.01.2021

Етимнинг шафоати

821 21:00 24.01.2021

Муовия ибн Аби Суфён билан

510 20:35 24.01.2021
« Орқага