Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: мусулмонларга қарши қаратилган қонун маъқулланди

2215

Франция парламенти қуйи палатаси ҳисобланувчи Миллий ассамблеянинг махсус комиссияси «Республика тамойилларига ҳурматни таъминлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Президент Эммануэл Макроннинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси аввалига «Ислом сепаратизмига қарши кураш» деб номланган эди. 

Француз жамоатчилиги мазкур қонун лойиҳаси ҳақида 2020 йилнинг 20 октябрида хабардор бўлди. Мамлакат Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен ҳужжат республика тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади. 

Қонун лойиҳаси Миллий ассамблеяда келгуси ойда муҳокама этилиши кутилмоқда. 

Ҳужжатда масжидлар ва уларни бошқарувчи уюшмалар фаолиятига аралашиш, мусулмонларга тегишли ташкилотларнинг молиялаштирилишини назоратга олишни кўзда тутади. Шунингдек, мусулмон оилалар фарзандларининг уйда таълим олиши тақиқланиши, беморларга шифокорни жинси ёки динига қараб танлашни ман этилиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ярим тундаги дарслар

187 23:00 02.03.2021

Афғонистондан 24 нафар ватандош олиб кирилди

202 22:23 02.03.2021

Диний идора сўров ўтказган эди, жавоби нега эълон қилинмади?

1436 11:44 02.03.2021

Путин билан гаплашган Пашинян “Искандар” ҳақидаги фикрини ўзгартирди

748 10:30 02.03.2021

БМТ Сурия ҳукуматини жиноятларда айблади

240 10:00 02.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

252 09:00 02.03.2021
« Орқага