Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция НАТОнинг мустаҳкамлигига шубҳа билдирди

922

Австралиянинг сувости кемалар қуриш бўйича Франциянинг Naval Group компанияси билан шартномани бекор қилиши ҳамда Британия ва АҚШ билан янги ҳамкорликка асос солиниши ортидан можаро ҳамон давом этмоқда. Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири Жан-Ив Ле Дриан шанба куни France 2 телеканали эфирида Парижнинг НАТО билан муносабатлари кескинлашганини айтди.

“АҚШ билан муносабатларнинг мустаҳкамлигини ҳам шубҳа остига олиш керак”, – дея таъкидлади вазир. Унинг айтишича, ҳақиқий альянсда аъзолар бир-бирини ҳумат қилади, мазкур вазиятда эса бундай бўлмади. 

Жан-Ив Ле Дриан юз берган ҳодиса НАТОнинг янги стратегик концепциясини хавф остида қолдирганини билдирди. 

“Биз Канберра ва Вашингтондаги элчиларимизни вазиятни қайтадан баҳолаш учун чақириб олдик, – деди у. – Британиядаги элчини чақириб олишга ҳожат йўқ. Биз уларнинг доимий оппортунизми ҳақида биламиз”. 

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Австралия, АҚШ ва Британия ўртасини янги мудофаа иттифоқига асос солингани ҳақида эълон қилинди. Бу ҳамкорлик доирасида Австралия учун атом сувости кемалари қурилади. Бунинг учун Канберра Париж билан сувости кемалари бўйича тузилгани шартномани бекор қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

1261 10:05 28.10.2021

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

518 13:40 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021

Жазоирдаги вазирликлар француз тилидан воз кеча бошлади

732 12:05 23.10.2021

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

860 08:05 19.10.2021

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

564 09:10 18.10.2021
« Орқага