Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция: полиция эмлаш чораларига қарши намойишчилар билан тўқнашди

553

Бастилия куни, бутун Франция, шу жумладан Парижда расмийлар томонидан «вакцина паспортлари»нинг киритилиши ва тиббиёт ходимларининг мажбурий иммунизацияси билан рози бўлмаганларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Оммавий норозилик намойишларининг фаол иштирокчилари Эммануэл Макроннинг азалий мухолифлари – "сариқ камзуллилар" бўлди. Одамлар Макроннинг халққа мурожаатида айтган санитария рухсатномаларига қарши эканликларини айтишган. "Тиббий апартеид"нинг мухолифлари хавфсизлик кучларига тошлар ва бутилкаларни улоқтиришган, улар махсус воситалар ёрдамида: кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлар билан жавоб беришган.

Макрон шу ҳафта мамлакатда тиббиёт ходимлари ва қариялар уйи ходимлари учун мажбурий эмлашни жорий этаётганини айтган. Фуқаролар, шунингдек, ресторан ва кафеларга ташриф буюриш ҳуқуқини берадиган Россиянинг QR-кодлари аналогини - санитария рухсатномаларини олишлари шарт бўлади.

Аввалроқ французлар президентнинг мурожаатини катта иштиёқ билан қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди - бир кунда деярли миллион киши эмлаш учун рўйхатдан ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияга яна бир зарбани Швейцария берди

1250 09:33 20.09.2021

Франция НАТОнинг мустаҳкамлигига шубҳа билдирди

739 11:15 19.09.2021

Француз элчиси Австралия ҳукумати ҳаракатини хоинлик деб атади

1101 18:55 18.09.2021

Франциялик ёзувчи исломий исмларни тақиқлашни таклиф қилди

1203 19:15 16.09.2021

121 мингга яқин «санитария паспорти» мухолифлари Франция кўчаларига чиқишди

657 15:05 12.09.2021

Франция суди Башар Асаднинг амакисига ҳукм чиқарди

500 19:50 10.09.2021
« Орқага