Франция президенти: «Россия Суриянинг кимёвий ҳужумлардаги шеригидир»

21:00 16.04.2018 311

Франция президенти Эммануэл Макрон Россияни Сурия ҳукумати амалга оширгани айтилаётган кимёвий ҳужумларда унинг шериги деб атади. Бу ҳақда «Lenta.ru» га таяниб xabar.uz xabar тарқатди.

Макрон бу ҳақда «BMFTV» телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Французлар етакчисининг фикрича, Москва «халқаро ҳамжамият ҳаракатини бузди». Шунингдек, Макрон 2013 йил сентябрь ойида қабул қилинган кимёвий қуроллардан фойдаланиш ҳақидаги тақиқ бузилганда куч ишлатишга рухсат берадиган резолюцияни ҳам ёдга олган.

«Руслар ҳар доим овоз беришни тўхтатиб қўйганлар. Улар кимёвий қурол қўллаган Сурия ҳукуматининг шериги. Тўғри, улар хлордан фойдаланмадилар, аммо дипломатияни юритишда нотўғри йўлдан бордилар», —  деган Макрон.

14 апрелда Макрон Франция амалга оширилган ракета ҳужумлари фақат Суриянинг кимёвий объектларига йўналтирилганини маълум қилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!