Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция қирувчи самолётлар бўйича энг йирик шартномани БАА билан тузди

823

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Франциядан 80 та Rafale сотиб олишга қарор қилди. Бу борада тегишли шартнома Франция президенти Эммануэл Макроннинг БААга сафари чоғида имзоланди. 

Rafale самолётларидан ташқари БАА Франциядан 12 та Caracal вертолёти ҳам олади. Самолётларни етказиб бериш 2027 йилда бошланади.

Шу тариқа Париж ўз тарихида самолётлар сотиш бўйича энг йирик шартномани имзолади, шартнома қиймати ошкор этилмаган бўлса-да, 15 миллиард еврога атрофида эканлиги айтилмоқда. Франция парламенти маълумотига кўра, БАА 2011-2020 йилларда 4,7 миллиард евролик буюртмалар билан француз мудофаа саноатининг бешинчи йирик харидори бўлди. БААнинг аввалги қирувчи самолётлари ҳам Францияда ишлаб чиқарилган: 1990-йилларда Mirage 2000 самолётлари олинган эди. 

Аввалроқ Франция Мисрга 54 та, Қатарга 36 та ва Ҳиндистонга 36 та Rafale самолётларини етказиб берганди. Бу самолётга харидорлар орасида Греция ва Хорватия ҳам бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ раҳбари дунёда ядровий каллаклар сони кўпайиб бораётганидан хавотирда

358 16:03 22.01.2022

Франция тиббий ниқоблардан воз кечмоқчи

498 17:35 21.01.2022

Франция: президентликка номзод ирқчи жаримага тортилди

999 11:02 18.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

757 10:15 11.01.2022

«Туркия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши мумкин эмас» – Макрон

1788 15:05 08.01.2022

Жазоир элчиси уч ойдан сўнг Францияга қайтмоқда

249 11:45 06.01.2022
« Орқага