Франциянинг Страсбург шаҳрида барпо этилаётган “Аюб Султон” масжиди деворига исломофобик ёзувлар ёзиб кетилди.
“Ислом жамияти” ташкилотининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинишича, масжиднинг деворига “Исломга – йўқ! Юртингизга қайтинг” деб ёзилган. “Бу ҳодиса Францияда бугун мавжуд бўлган зарарли иқлимни акс эттиради”, дейилади “Ислом жамияти” баёнотида.
“Аюб Султон” масжиди қурилиш ишлари тугаганган кейин Европадаги энг йирик масжид бўлиши кутилмоқда. Бу ерда бир пайтнинг ўзида 3 минг кишининг намоз ўқишига имконият яратилади. Масжид ҳузурида мактаб, кутубхона, ошхона ва дўконлар ҳам очилади. Масжиднинг асосий гумбази атрофида кичикроқ 27 та гумбазнинг бўлиши режалаштирилган.