Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция сенати Тоғли Қорабоғ бўйича иғвогарона резолюцияни қабул қилди

1779

Франция сенати Тоғли Қорабоғни мустақил давлат деб тан олишни кўзда тутувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат лойиҳасини 305 сенатор қўллаб-қувватлади, бир нафари қарши чиқди. 

“Сенатдаги овоз беришдан фахрланаман, 306 сенатордан 305 нафари ҳукуматдан Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олишни сўради”, – дея ёзди Твиттерда резолюция лойиҳасининг муаллифи Бруно Реталье. 

Турган гапки, француз сенатининг бу қарори Ереванга ёқиб тушди: Арманистон бош вазири Никол Пашинян резолюцияни “тарихий” деб атади. “Арцахнинг (яъни Тоғли Қорабоғнинг) тан олиниши халқаро кун тартибнинг бир қисмига айланмоқда”, – дея ёзди у Фейсбукдаги саҳифасида. Қизиғи шундаки, Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини шу пайтгача Арманистоннинг ўзи тан олмаган. 

Франция Ташқи ишлар вазирлиги эса сенатнинг қарорини маъқулламади. Вазирлик раҳбариятининг фикрича, Тоғли Қорабоғни мустақил давлат деб тан олиш ҳеч бир томонга фойда келтирмайди: на Арманистонга, на Қорабоғга, на Европага. 

Франция сенатининг резолюцияси тавсия характерига эга. Унда “Озарбайжон томонидан Туркиянинг қўлловида амалга оширилган агрессия” қораланган ҳамда Озарбайжон “босиб олган ҳудудларидан қўшинларини зудлик билан олиб чиқиб кетиш”га чақирилган. Шунингдек, француз сенаторлар ҳукуматдан Тоғли Қорабоғдаги арманларга гуманитар ёрдам жўнатишни сўради. 

Озарбайжон француз сенатининг халқаро ҳуқуққа ва БМТ резолюцияларига зид ушбу қарорини ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини маълум қилди. 

Тоғли Қорабоғнинг мустақиллигини фақатгина “тан олинмаганлар” тан олган: Абхазия, Жанубий Осетия ва Приднестровье

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

941 09:23 21.01.2021

Франциялик мусулмонларнинг камситилиши бўйича БМТга шикоят йўлланди

662 12:31 20.01.2021

Насрония ўғлини Ислом марказига олиб келди

4120 16:40 18.01.2021

Le Moci: «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо» 

720 10:05 17.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

2065 15:00 16.01.2021

Макрон Эрдоғанга ярашишни таклиф қилди

2436 10:00 16.01.2021
« Орқага