Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция суди Башар Асаднинг амакисига ҳукм чиқарди

603

Франция суди Сурия президенти Башар Асаднинг амакиси Рифат Асадга коррупция ва ноқонуний пулларни легаллаштириш айбловлари бўйича тайинланган 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тасдиқлади.

«Евроньюс»нинг хабар беришича, суд Рифат Асадни ноқонуний топилган пулларни легаллаштириш, давлат маблағларини ўзлаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбдор деб топган.

Суд Асадга нисбатан 4 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосидан ташқари қиймати 90 миллион еврога тенг кўчмас мулкларини мусодара қилиш жазосини ҳам тайинлади. Рифат Асад энди Олий судга мурожаат қилмоқчи.

Ҳозир 84 ёшда бўлган Рифат Асад касаллиги туфайли камоққа тушмаслиги мумкин.

У 1984 йилдаги муваффақиятсиз давлат тўнтаришидан кейин Францияда қўним топган. Суриядан олиб келган пуллари билан Европада “кўчмас мулк салтанати”га асос солгани айтилади. 
Рифат Асад Сурияда ички хавфсизлик хизматини бошқарган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

1259 10:05 28.10.2021

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

518 13:40 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021

Жазоирдаги вазирликлар француз тилидан воз кеча бошлади

732 12:05 23.10.2021

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

860 08:05 19.10.2021

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

564 09:10 18.10.2021
« Орқага