Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция тарихий асарларни эгаларига қайтаради

789

Франция сенати Сенегал ва Бенинга тегишли маданий бойликларни қайтариб бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Мамлакат президенти Эммануэл Макрон 2018 йилнинг мартида Африкадан олиб келинган тарихий асарлар, хусусан, Бениндан ўғирланган 28 та тарихий асар қайтарилишини айтган эди. Жорий йилнинг январида Абомей қироллигига тегишли бўлган ва Европадаги хусусий коллекцияларда сақланаётган ўша асарлар Бенинга топширилди. Франциянинг аввалги бош вазири Эдуар Филипп эса бир йил аввал Дакарга борганида Сенегалнинг диний етакчиларидан бири бўлган Ҳожи Умар Таллга тегишли тарихий қилични Сенегал президенти Маки Саллга топширди. 

Маълумотларга қараганда, Францияда Африкадан ташиб келинган қарийб 90 минг тарихий асар бор, улардан 46 минг 1885-1960 йилларда келтирилган. Французлар ўзларига тегишли бўлмаган бу асарларни музейларда намойиш қилади. 

Франция 1524 йилда Африкада мустамлакачилик фаолиятини бошлаган, қитъанинг ғарби ва шимолида йигирмадан ортиқ мамлакатда ҳукмронлик ўрнатган. Африканинг 35 фоизи 300 йил давомида Франциянинг мустамлакаси остида бўлган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция Ички ишлар вазири: “Атиги 17 масжидни ёпа олдик...”

473 14:45 04.03.2021

Франция черковларида минглаб бола педофилия қурбони бўлган

1423 08:00 03.03.2021

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

338 09:00 02.03.2021

Франция: қурилиши ҳали тугамаган масжид исломофобларнинг нишонига айланди

619 13:30 23.02.2021

“Франция жиноятларини тан олмаяпти” 

806 14:05 20.02.2021

Франциядаги масжид уйсизлар учун ўз эшикларини очди

463 14:25 19.02.2021
« Орқага