Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда эмлашга қарши митинглар бўлмоқда

365

Франциянинг бир неча йирик шаҳарларида ўн минглаб одамлар эмлашлар, мамлакатда санитария сертификатидан фойдаланишни кенгайтириш ва ҳукуматнинг пандемияга қарши курашиш сиёсатига қарши намойишларга чиқишди. Парижда учта намойиш уюштирилди. Намойишчилар президент Эммануэл Макронни авторитаризмда айблашди.

Умуман олганда, мамлакат бўйлаб намойишлар тинч ўтган бўлса-да, Париж, Лион ва Дижонда намойишлар тартибсизликка айланиб кетган.
Францияда 37 миллиондан ортиқ одам вакцинанинг биринчи дозасини олган, 30 миллиондан ортиғи тўлиқ эмланган. Шанба куни Франция Бош вазири Жан Кастекс Пиреней-Атлантика департаментидаги эмлаш марказига ташриф буюрганида мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши вакцинани иложи борича тезроқ олишга чақирди.

"Эмлаш ҳимояни таъминлайди. Эмлаш бизга кўпроқ ҳаракат эркинлигини беради. Биз инқирозга қарши чораларнинг кейинги босқичига тайёргарлик кўриш учун санитария рухсатномасини жорий этишни таклиф қилганимизда шуни назарда тутган эдик", деган Жан Кастекс.

Президент 1 август куни барлар, ресторанлар ва савдо марказлари учун вакциналаштириш паспортларини жорий этиш тўғрисида эълон қилганидан бир кун ўтиб, Францияда бир миллион киши эмлашга ёзилган. Сўнгги кунларда мамлакатда Covid-19 касаллиги, асосан, сайёҳлик ҳудудларида кўпаймоқда.

Миллий ассамблея "соғлиқ тўғрисидаги гувоҳнома" тўғрисидаги қонун лойиҳасини чоршанба куни кўриб чиқади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияга яна бир зарбани Швейцария берди

1256 09:33 20.09.2021

Франция НАТОнинг мустаҳкамлигига шубҳа билдирди

739 11:15 19.09.2021

Француз элчиси Австралия ҳукумати ҳаракатини хоинлик деб атади

1101 18:55 18.09.2021

Франциялик ёзувчи исломий исмларни тақиқлашни таклиф қилди

1205 19:15 16.09.2021

121 мингга яқин «санитария паспорти» мухолифлари Франция кўчаларига чиқишди

658 15:05 12.09.2021

Франция суди Башар Асаднинг амакисига ҳукм чиқарди

500 19:50 10.09.2021
« Орқага