Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда исломофобия ҳолатлари ортди

1932

Францияда 2020 йилда мусулмонларга нисбатан зўравонлик ва таҳдидлар сони янада ортган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маслаҳат комиссиясининг ирқчилик, антисемитизм ва ксенофобияга бағишланган ҳисоботида айтиб ўтилган.

Ҳисоботда қайд этилишича, март ойида интернет орқали ўтказилган сўровнома қатнашчиларининг 59 фоизи ислом динини французларнинг ўзига хослигига таҳдид сифатида кўришини билдирган. 72 фоиз қатнашчининг фикрича, мигрантлар Францияга фақатгина ижтимоий ҳимоядан фойдаланиш учун келади.

Умуман олганда, 2020 йилда ксенофобия ҳолатлари 22 фоизга қисқарган, тоқатсизлик билан боғлиқ 888 та ҳолат аниқланган. Антисемитизм ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 51 фоизга камайган бўлса, исломофобия ҳаракатлари 52 фоизга ортган.

Шунингдек, ҳисоботда коронавирус пандемияси даврида осиёликларга нисбатан дискриминация ортгани айтилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Чўл шамоли йиғлаган кун

1298 19:05 31.01.2023

Японияда туғилишнинг камайиши: Ғарб цивилизациясининг ҳам оқибати шундай бўладими?

1312 13:30 26.01.2023

Жазоир мустамлакачилик учун Франциядан узр сўрашини талаб қилмоқда

491 16:05 19.01.2023

Теҳронда Францияга қарши намойишлар: яна «Шарли Эбдо» сувни лойқалатяпти

1435 15:40 12.01.2023

Францияда парацетамолни онлайн сотиш тақиқланди

475 16:55 05.01.2023

Эрон Франция ва Бельгия фуқароларини жосусликда айбламоқда

305 14:30 04.01.2023
« Орқага