Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда коронавирусдан ўлганлар орасида мусулмонларнинг сони кўпроқ

793

Мамаду Диагоурага ҳар ҳафта Париж яқинидаги қабристонга келиб, отасининг мозорини зиёрат қилади. “Отам бу қаторга биринчи бўлиб кўмилган эди. Бир йил ичида бу қаторнинг тўлиб кетганига одамнинг ишонгиси келмайди”, – дейди у.  

Reuters хабарида айтилишича, Франция мусулмонлари орасида коронавирусдан ўлиш ҳолатлари анча кўп. Хусусан, келиб чиқиши Шимолий Африкадан бўлганлар орасида ўлим ҳолатлари мамлакатдаги умумий кўрсаткичдан икки баравар ортиқ.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу иммигрантларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан боғлиқ – уларнинг аксари кам ҳақ тўланадиган ишларда, масалан, ҳайдовчи ёки сотувчи бўлиб ишлайди. Бундай ишларда эса кўпчилик билан мулоқот қилишларига тўғри келади ва вирус юқтириб олишади. Қўллари калталик қилгани сабабли яхшироқ тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятидан маҳрум.

“Улар биринчи бўлиб катта бадал тўлашди”, – дейди Мусулмонлар ташкилотлари иттифоқи раҳбари Муҳаммад Ханниш. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Францияга яна бир зарбани Швейцария берди

1239 09:33 20.09.2021

Франция НАТОнинг мустаҳкамлигига шубҳа билдирди

735 11:15 19.09.2021

Француз элчиси Австралия ҳукумати ҳаракатини хоинлик деб атади

1100 18:55 18.09.2021

Франциялик ёзувчи исломий исмларни тақиқлашни таклиф қилди

1202 19:15 16.09.2021

121 мингга яқин «санитария паспорти» мухолифлари Франция кўчаларига чиқишди

657 15:05 12.09.2021

Франция суди Башар Асаднинг амакисига ҳукм чиқарди

500 19:50 10.09.2021
« Орқага