Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен кузатувга олинишини истаган 18 масжиддан 9 таси ёпилганини маълум қилди.
Вазир Твиттердаги баёнотида президент Эммануэл Макрон ва бош вазир Жан Кастекснинг кўрсатмасига биноан мамлакатда “исломий сепаратизм”га қарши қатъий қадамлар қўйишилиши таъкидлади.
Le Figaro газетасининг ёзишича, ёпилган масжидлар сони Дарманенни етарли даражада мамнун қилмаган. У мазкур масала бўйича ҳар 15 кунда маслаҳатчилари билан йиғилиш ўтказяпти.
Айни пайтда Франция бўйлаб 89 та масжид кузатувга олинган.
Самюэл Пати исмли ўқитувчи дарсда Муҳаммад алайҳиссалом ҳақоратлаб тасвирланган карикатураларни кўрсатиши ортидан 16 октябрда ўлдирилгач, Франция ҳукумати бир қанча мусулмонларнинг уйлари, мусулмонларга қарашли ташкилотлар ва масжидларда тинтув ўтказди. Улар сепаратизимда гумон қилинди.