Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

760

Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен Аллонн шаҳридаги масжид “радикал ислом”ни ҳимоя қилгани учун олти ой муддатга ёпилганидан мамнунлиги билдирди. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, масжид бошқарувчиларининг ҳисобрақамлари “музлатиб” қўйилган. Аввалроқ Аллонн шаҳри жойлашган Сарта департаменти маъмурияти баёнот тарқатиб, уч юз кишилик масжид фаолияти тўхтатилганини айтган ва масжид бошқарувчилари Францияда юз берган терактларни маъқуллаганини иддао қилган эди. 

Вазир Дарманен йил охиригача яна еттита масжид ва мусулмонлар жамияти “нафрат”ни ёйгани ва “радикал ислом”ни маъқуллагани учун ёпилишини маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакатдаги 2,5 минг масжиддан 92 таси текширилган ва улардан 21 таси ёпилган. 

Бундан ташқари, 2020 йилнинг сентябридан бери 36 минг чет элликнинг яшаш рухсаномалари бекор қилинган, бунга эса уларнинг жамоат хавфсизлигига таҳдид туғдираётгани сабаб қилиб кўрсатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Омикрон» штаммига чалинган биринчи ўзбекистонлик аниқланди

620 15:13 03.12.2021

Сурия: “Туркияга қўшилган ҳудудимизни қайтариб оламиз”

357 14:35 03.12.2021

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

810 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

203 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

238 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

155 11:05 03.12.2021
« Орқага