Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

768

Франция шимолидаги Бове шаҳрида жойлашган масжид “зўравонликни тарғиб қилиш” айблови билан олти ойга ёпилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Ички ишлар вазирлигининг иддаосига кўра, “Билол” масжидидаги ваъзларда “жиҳод мақталган ва ислом динининг республика қонунларидан устунлиги айтилган”. 

Масжидга қарашли бўлган “Умид ва биродарлик” жамияти масжидни ёпиш қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилди. “Биз ҳар доим террорчиликка қарши курашганмиз ва ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлаганмиз”, – деди жамиятнинг адвокати Самим Болаки. 

Аввалроқ Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен “насронийлар, ҳамжинсбозлар ва яҳудийларга қарши ваъзлар” туфайли мазкур масжидни ёпишга ҳаракат бошланганини билдирган эди. 

Расмий маълумотларга қараганда, Францияда 2620 та масжид бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

639 16:25 17.05.2022

G7 : Украина чегараси ўзгаришини тан олмаймиз

803 15:55 14.05.2022

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украинадаги вазиятни муҳокама қилади

318 09:20 11.05.2022

Дунё қайси томонга қараб кетмоқда?..

1733 10:41 08.05.2022

Франция: президент сайловларида ғолиб аниқланди

1512 08:35 25.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1659 10:06 23.04.2022
« Орқага