Францияда мусулмонларга ҳужум қилмоқчи бўлганлар қўлга олинди

16:30 12.06.2019 318

Франция полицияси мусулмонлар ва яҳудийларга ҳужум қилишни режалаштирган гуруҳни фош этди. 

France 24 хабарида айтилишича, неонацизмга мойил бўлган гуруҳнинг беш нафар аъзоси диний озчиликларнинг ибодатхоналарига ҳужум қилишга тайёргарлик кўришда айбланмоқда. 

Аввалига Гренобль шаҳри полицияси “Қора қуш” деб аталган гуруҳнинг бир аъзосини ноқонуний қурол сақлаш бўйича қўлга олган, бу эса қолган тўрт гумондорнинг ушланишига ёрдам берган. Айтиш керакки, гуруҳнинг икки аъзоси ҳали вояга етмаган. 

Январь ойида иш билан махсус хизматлар шуғулланишга киришган ва террорчилар тегишли моддалар, жумладан, портловчи қурилма тайёрлаш бўйича айбланган. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!