Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияда мусулмонларга қарши рейдлар бошланди

798

Францияда экстремизм ва терроризмга қарши курашни важ қилиб кўрсатган ҳолда мусулмонларнинг уйлари ва ташкилотларига рейдлар бошланди. 

New York Times нашрининг хабар беришича, рейдлар биринчи навбатда профилактика рўйхатига киритилганлар, Франция ҳукуматини ва президент Эммануэл Макроннинг исломофоб нутқини танқид қилганлар ҳамда “республика тамойилларига содиқ эмаслик белгисини кўрсатганлар”нинг манзилларига уюштириляпти. 

Рейдларга дарсда Муҳаммад алайҳиссалом таҳқирлаб тасвирланган карикатурани ўқувчиларга кўрсатган ўқитувчи Самюэл Патининг ўлдирилиши туртки берди. 

Франция Ички ишлар вазирлиги рейдлар душанба куни эрталаб соат олтидан бошланганини тасдиқлади. Полиция ҳафта давомида мусулмонларга қарашли 51 та хайрия ташкилотини ҳам текшириб чиқади ва уларнинг айримлари Макроннинг кўрсатмасига биноан ёпилади. 

Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен мамлакатдаги энг машҳур мусулмон ҳуқуқ ташкилотларидан бири ҳисобланувчи “Исломофобияга қарши жамият”ни “республиканинг душмани” деб атади. Бу ҳам мусулмонларнинг эътирозларига сабаб бўлди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция алғов-далғов бўлиб кетди (фото)

5477 09:49 30.11.2020

Озарбайжон Франциядан норози

957 13:30 28.11.2020

Франция: ягона сенатор Озарбайжонга қарши қонунга қарши

879 21:20 26.11.2020

Франция сенати Тоғли Қорабоғ бўйича иғвогарона резолюцияни қабул қилди

1368 11:06 26.11.2020

Жаҳон Ислом Лигаси раҳбарининг Франция мусулмонларига мурожаати

1604 10:56 24.11.2020

Матбуот эркинлиги қаерда қолди, Франция?..

1443 09:00 24.11.2020
« Орқага