Янгиликлар

Францияда Султон Сулаймоннинг имзоси энг чиройли деб эътироф этилди

11320

Франция миллий кутубхонаси архивидаги энг чиройли имзо турк султони Сулаймонга тегишли эканини маълум қилди. 

“ФМКдаги энг чиройли имзо қайси? Сулаймон Биринчи Фрацискка ёзган мактубдаги туғро”, – дейилади кутубхонанинг Твиттердаги саҳифасида.   

“Мен султонларнинг султони, ҳоқонларнинг ҳоқони, ҳукмдорларга тож берган Аллоҳнинг ердаги сояси...” деб бошланувчи мактуб 1526 йилда ёзилган. 

Кутубхонанинг қўлёзмалар бўлимида сақланаётган мактубнинг узунлиги 167,5 сантиметрга, кенглиги 35 сантиметрга тенг бўлиб, у 15 сатрдан иборат. Мактубнинг туғросидан ташқари баъзи сўзлари ҳам олтин билан ёзилган. 

Франция қироли Франциск 1525 йилда немис императори томонидан мағлубиятга учратилгач, қиролнинг онаси турк султонидан ёрдам сўраган эди. 

Мавзуга доир:
Султон Сулаймон Қуддусда қурдирган деворни бузиш таклиф қилинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус ҳид ва таъм билишни йўқотадими?

787 18:29 01.04.2020

Франция карантинни 15 апрелгача узайтиради

351 11:30 28.03.2020

Франциялик имом: «Бирдамлик барча вирусларни йўқ қилади»

526 14:30 25.03.2020

Франция: коронавирусга қарши дори муваффақиятли чиқди

2795 21:00 23.03.2020

Францияда бир кунда коронавирусни юқтирганлар сони 1617 кишига кўпайди

816 15:00 21.03.2020

Жазоир: 132 йиллик мустамлака учун Франция жавоб берадими?

615 16:30 20.03.2020
« Орқага