Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франциядаги энг эски масжид таъмирланади

2715

Франциянинг Майотта оролидаги масжиднинг шифти қулаб тушган, ҳонақоҳни сув босган, деворда ёриқлар пайдо бўла бошлаган. France 24 хабарига кўра, яқин орада масжидни қайта тиклаш ишлари бошланади.

Бунинг учун тахминан 2 миллион евро (2,2 миллион доллар) керак бўлади, маблағ Цингони шаҳри ва Франция бюджетидан ажратилади. Таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг охирига якунланиши кутилмоқда.

"Намлик, чанг, шамоллатиш тизимининг йўқлиги – мен бошқа чидаб туролмадим. Аллергия орттириб олдим", – дея шикоят қилади масжидда ўзини танигандан бери ибодат қилиб келаётган маҳаллий кенгаш вакили Бадиро Aбду. Aйни пайтда Aбду вақтинчалик ибодатхонада намоз ўқийди.

Аҳолисининг 97 фоизи мусулмон бўлган Майотта оролида жойлашган масжид Франциянинг энг қадимий масжиди бўлиб, 2016 йилда тарихий ёдгорлик сифатида давлат томонидан ҳимояга олинган.

Тадқиқот: Францияда мусулмонлар мунтазам камситилади

Франция: 80 ёшли чол масжидга ҳужум қилди

http://Исломофобия Европа хавфсизлигига таҳдид солмоқда

"Меҳробнинг атрофидаги ёзувлар, масжид 1538 йилда Султон Инсо томонидан қурилганидан далолат беради, – дейди оролнинг собиқ маркази Цингони шаҳри маданият ишлари директори Aмбасс Рижолий. – Шундай қилиб, масжид беш аср олдин қурилган, бу эса уни Париждаги Нотр-Дам замондоши дейишга асос бўлади".

Шовқин, чанг ва қурувчилар ишлаётганига қарамай, Aбдуллоҳ Салим тарихий ибодатгоҳда намоз ўқишни давом эттирмоқда.

“Отам ва бобом бу ерда ибодат қилишган. Мен бошқа жойда намоз ўқишни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман ”, – дейди у.

Майотта – бу Франциянинг денгиз орти ҳудуди ва департаменти ҳисобланади, унинг расмий номи эса "Майотта департаменти"дир.

Майотта Комор оролларига таркибига киради ва Мозамбик бўғозида, Ҳинд океанининг жануби-шарқий қисми, яъни Aфрика соҳилларида жойлашган. Ислом бу ерга XVI асрда, араблар томонидан Маор (Маутий) султонлиги ташкил қилган пайтлардан бошлаб кириб келган.

Бугунги кунда ислом Майоттада асосий дин бўлиб, унга аҳолининг 97 фоизи эътиқод қилади, маҳаллий аҳолининг 3 фоизи христианлардир. 1843 йилда орол Франциянинг протекторатига, 1909 йилдан эса мустамлакага айлантирилди. 1974 йилда Комор оролларида мустақиллик тўғрисида референдум ўтказилганда, архипелагнинг кўп аҳолиси Франциядан ажралиб чиқишни ёқлаб овоз беришди. Лекин Майотта аҳолисининг 64 фоизи Франциядан ажралиб чиқишга “қарши” бўлди. Шундай қилиб, орол Франция ҳудуди бўлиб қолди ва 2011 йилда Франция департаменти мақоми берилди.

Манба: Исломосфера

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция алғов-далғов бўлиб кетди (фото)

5066 09:49 30.11.2020

Озарбайжон Франциядан норози

952 13:30 28.11.2020

Франция: ягона сенатор Озарбайжонга қарши қонунга қарши

874 21:20 26.11.2020

Франция сенати Тоғли Қорабоғ бўйича иғвогарона резолюцияни қабул қилди

1365 11:06 26.11.2020

Жаҳон Ислом Лигаси раҳбарининг Франция мусулмонларига мурожаати

1600 10:56 24.11.2020

Матбуот эркинлиги қаерда қолди, Франция?..

1441 09:00 24.11.2020
« Орқага