Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Францияга яна бир зарбани Швейцария берди

1644

Франция президенти Эммануэл Макрон Швейцарияга сафарини бекор қилди, бунга эса Швецариянинг Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олиш фикридан қайтгани сабаб бўлди.

Le Matin Dimanche нашрининг ёзишича, Макроннинг сафари бекор бўлгани ҳақида Швейцария томонига элчи орқали хабар берилган. Франция президентининг сафари ноябрь ойига мўлжалланган ва унга олти ой тайёргарлик кўрилган эди. 

Бундан ташқари, Макрон Швейцария билан юқори даражада алоқа олиб боришни 2022 йилнинг ёзигача тақиқлаб қўйди. 

Гап шундаки, Швейцария ўз армияси учун Франциядан Rafale қирувчи самолётларини олишдан воз кечиб, унинг ўрнига АҚШдан F-35 самолётларини олишга қарор қилди. Расмий Берн АҚШдан қирувчи самолёт олиш ҳақида якуний қарорга келиб бўлганидан кейин ҳам Париж билан музокараларни тўхтатмагани аниқланди.

Айни пайтда Франция АҚШ, Британия ва Австралиядан ҳам хафа. Ушбу давлатлар янги мудофаа ҳамкорлигига асос солди ва бунинг доирасида Австралия учун атом сувости кемалари қуриладиган бўлди. Австралия эса сувости кемалари етказиб бериш бўйича Франция билан тузилган шартномани бекор қилди, бу ҳақда Парижга янги мудофаа иттифоқи расман эълон қилинишидан атиги бир соат олдин хабар берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

1261 10:05 28.10.2021

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

518 13:40 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021

Жазоирдаги вазирликлар француз тилидан воз кеча бошлади

732 12:05 23.10.2021

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

860 08:05 19.10.2021

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

564 09:10 18.10.2021
« Орқага