Янгиликлар

Франциялик имом: «Бирдамлик барча вирусларни йўқ қилади»

568

Франция имомлар кенгаши раиси Хусин Друиш маҳаллий мусулмонларга мурожаатнома йўллади. 

“Француз мусулмонлари коронавирус инқирози пайтида оила аъзоларидан айрилишдан қўрқишмоқда. Масжидлар ва бошқа ибодат жойлари ёпилди. Париж жоме масжидининг янги раҳбари Шамсиддин Ҳафиз Франциядаги 4000 масжид ва ибодат жойлари учун ўрнак кўрсатди. У ташаббусни ўз зиммасига олди ва Франциядаги барча мусулмонларни вирус тарқалишининг олдини олиш учун ўз уйларида ибодат қилишга чақирди”, – деб ёзади Друиш.

Бақара сурасининг 195-оятида: "Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг", дейилади. Аммо баъзи диндорларнинг таъкидлашича, бу вирус капиталистларнинг ўз маҳсулотларини сотиш учун ихтиросидир. Баъзилар вирус Хитойда тарқалганида, бу кофир хитойликлар учунгина жазо эканини айтишди, – дейди имом. – Айни пайтда баъзи мусулмон бизнесменлар, масалан, келиб чиқиши суриялик бўлган Муҳаммад Иззат Хаттоб мисли кўрилмаган эпидемия жабрдийдаларига ёрдам бериш учун миллионлаб евро ажратди". 

«Франсияда коронавирус барча ирқий, миллий ва диний тафовутларни йўқ қилди. Агар хоҳласалар, экстремистлар коронавирус юқтириб олиши мумкин. Бу инқирозда уларга ўрин йўқ, чунки биз жуда ҳамжиҳатликда яшаяпмиз, бу ўз навбатида барча вирусларни, шу жумладан, диний ва ирқий вирусларни (нафратларни) ҳам ўлдиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Руандада даҳшатли геноцид бошланди

829 15:00 06.04.2020

Францияда 6 мингдан зиёд маҳкумни озод қилишга тўғри келди

331 13:36 04.04.2020

Коронавирус юққанлар сони 1 миллиондан ошди

742 09:30 03.04.2020

Коронавирус ҳид ва таъм билишни йўқотадими?

930 18:29 01.04.2020

Франция карантинни 15 апрелгача узайтиради

412 11:30 28.03.2020
« Орқага