Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франциялик мусулмонларнинг камситилиши бўйича БМТга шикоят йўлланди

969

Ўн уч мамлакатдан адвокатлар, нодавлат ва диний ташкилотлар вакиллари Франциядаги мусулмонларнинг камситилишига чора кўришни сўраб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига мурожаат йўллади. 

Улар Париж ратификация қилган халқаро қонунлар бўйича ҳимоя этилиши зарур бўлган инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича кўплаб далилларни БМТга топширган. 

«Ал-Жазира»нинг хабар беришича, халқаро ташкилотга йўлланган шикоятда Франция ҳукумати 1989 йилдан бери исломофобия ва мусулмонларни камситиш сиёсатини кучайтираётганини таъкидланган. Мисол тариқасида эса мусулмонларнинг уйлари ва ташкилотларида қонунга зид равишда ва зўравонлик билан рейдлар ўтказилиши, президент Макроннинг “ислом сепаратизми”га қарши кураш режаси, 2004 йилда мактабларда ҳижобнинг ва 2010 йилда жамоат жойларида ниқобнинг тақиқланиши сингарилар келтирилган.   

Мурожаат муаллифлари Франция инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларни бажаришни зиммасига олганини эслатиб, БМТни ушбу давлатга қарши чора кўришга чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франциянинг собиқ президентига жазо тайинланди

255 09:00 02.03.2021

Франция: қурилиши ҳали тугамаган масжид исломофобларнинг нишонига айланди

573 13:30 23.02.2021

“Франция жиноятларини тан олмаяпти” 

770 14:05 20.02.2021

Франциядаги масжид уйсизлар учун ўз эшикларини очди

444 14:25 19.02.2021

Францияда масжидлар назоратини кучайтирувчи қонун қабул қилинди

445 13:30 18.02.2021

Франция Руандадаги геноцидга  ёрдам берганликда айбланяпти

613 21:30 16.02.2021
« Орқага