Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франциялик ёзувчи исломий исмларни тақиқлашни таклиф қилди

1355

Президент сайловида қатнашишни режалаштираётган франциялик ёзувчи Эрик Земмур мамлакатда мусулмонча исмларни тақиқлаш таклифи билан чиқди. ArabNews хабарида айтилишича, у аввалроқ иммиграцияни чеклаш ҳамда Франциядаги мусулмонларни француз маданияти ва анъаналарига риоя қилишга мажбурлаш ҳақида фикр билдирган эди. 

Яқинда Земмурнинг “Франция охирги сўзини ҳали айтгани йўқ” номли китоби нашрдан чиқади. Унинг айтишича, агар президент этиб сайланадиган бўлса, болаларга насронийча ёхуд қадимги тарихга хос исмлар қўйишни кўзда тутувчи Наполеон Бонапарт қабул қилган ва 1993 йилда Франсуа Миттеран бекор қилган қонунни тиклайди. 

«Мен 1803 йилдаги қонунни тиклайман. Французлар ўғлига Муҳаммад деб исм қўя олмайди. Менимча, биз француз миллатини қайтадан шакллантиришимиз зарур. Муҳожирларнинг олдинги авлоди исмларимизни ўзгартириб юборди. Уч авлод ўтгандан кейин ҳам муҳожирлар ўғлига Муҳаммад деб исм қўяётганидан хафаман», – деди исломофоб ёзувчи. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

1261 10:05 28.10.2021

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

518 13:40 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

637 10:35 26.10.2021

Жазоирдаги вазирликлар француз тилидан воз кеча бошлади

732 12:05 23.10.2021

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

860 08:05 19.10.2021

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

564 09:10 18.10.2021
« Орқага