Аввалроқ Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Текирдағга ташриф буюрган француз аёл жума куни Исломни қабул қилди.
Муслима дугонасининг хулқидан таъсирланган 24 ёшли Элодл Морено ислом динини ўрганишни бошлади.
У мусулмон бўлишга қарор қилиб, вилоят муфтийсига мурожаат қилади.
Муфтий Исмоил Ипек француз аёлининг Ислом динини қабул қилиш маросимида диннинг асосий тамойиллари ҳақида маълумот берган.
Аллоҳ таолонинг бирлигига ва пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни ўз элчиси сифатида қабул қилганлигини билдирувчи шаҳодат калимасини ўқиган Элодл ўзига “Сибел” исмини танлади.
Ипек Сибелга мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони Карим ва ислом дини ҳақидаги турли китобларни ҳадя қилган.