Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Француз денгизчилари икки юзга яқин муҳожирни қутқариб қолди 

330

Франция ҳарбий-денгиз кучлари Буюк Британияга кетаётиб, Ла-Манш бўйида қолиб кетган 190 га яқин муҳожирни қутқариб қолди.

Le Figaro газетасининг Канал ва Шимолий денгиз бошқармасига таяниб ёзишича, сўнгги икки кун ичида бортида муҳожирлар бўлган бир нечта қайиқлар каналда тиқилиб қолган. 

Миллий ҳарбий-денгиз кучлари Зуидкут коммунаси қирғоқлари яқинида 60 га яқин одамни қутқариб олганидан бир неча соат ўтгач, Пас-де-Кале департаментидаги Лес-Эмес де Маркс қирғоғида яна 50 нафар муҳожир бўлган кема топилди. 

Франция денгиз жандармерияси эса бир мунча вақт олдин Леффренкук коммунаси қирғоқларида 47 муҳожирни қутқариб, Дункерк портига етказган. 

Яна бир қутқарув қайиғи экипажи қайиқда бўғоздан ўтишга уринган 29 нафар муҳожирга ёрдам бериб, уларни Булон-сюр-Мер шаҳрига етказди. 

Расмийларнинг хабар беришича, барча қутқарув операциялари 24 соат ичида амалга оширилган, мигрантларнинг Ла-Манш орқали Буюк Британияга киришга уринишлари давом этмоқда. 

Франция ИИВ 1 январдан 13 июнгача 20 мингдан ортиқ муҳожир Ла-Маншни кесиб ўтиб, Буюк Британияга киришга урингани ва бу кўрсаткич ўтган йили 68 фоиздан ошганини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

254 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

739 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

646 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

553 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

257 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

228 16:30 01.12.2022
« Орқага