Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Француз элчиси Австралия ҳукумати ҳаракатини хоинлик деб атади

1620

Австралиянинг сувости кемалари бўйича Франция билан тузган шартномани бекор қилиши икки давлат ўртасида можарога сабаб бўлди: Канберрадан чақириб олинган француз элчиси Жан-Пьер Тебо Австралия ҳукуматининг ҳаракатини хоинлик деб баҳолади.

«Бизда бунга (яъни шартномани бекор қилишга) 18 ой давомида тайёргарлик кўрилгани ҳақида ишончли маълумотлар бор», – деди элчи The Sydney Morning Herald нашрига берган интервьюсида.

Тебонинг айтишича, Австралия Мудофаа вазири Питер Даттон шартноманинг бузилиши ҳақида ОАВда хабарлар тақалганидан кейингина франциялик ҳамкасби билан боғланган. Шунингдек, у Австралия билан каттароқ лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилганини айтиб, ҳозирги вазиятда Франциянинг орқасидан пичоқ санчилганини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, Австралия, Британия ва АҚШ 15 сентябрь куни хавфсизлик соҳасида янги ҳамкорлик – AUKUSга асос солинганини эълон қилди. Ҳамкорлик доирасида Австралия Америка технологияси ёрдамида саккизта атом сувости кемаси қуради. Бунинг учун эса Франция билан тузилган йирик шартнома бекор қилинди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

1255 10:05 28.10.2021

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

516 13:40 27.10.2021

Туркия: элчихоналар ички ишларга аралашмасликка ваъда берди

636 10:35 26.10.2021

Жазоирдаги вазирликлар француз тилидан воз кеча бошлади

732 12:05 23.10.2021

Бернар Бажоле: «Франциядаги рус айғоқчилари сони Совет давридаги даражада қолмоқда»

860 08:05 19.10.2021

Макрон жазоирликлар қатлиомини қоралади, бироқ узр сўрамади

564 09:10 18.10.2021
« Орқага