Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Француз маҳсулотларини бойкот қилаётганлар сафи кенгайиб бормоқда...

14548

Францияга қарши бойкотлар мусулмон оламида тез оммалашмоқда! Бир кун ичида бутун Ислом дунёсидан келган 430 сайёҳлик агентликлари Францияга авиачипта сотиб олишни тўхтатишга қарор қилди.

Макрон Ислом пайғамбарининг карикатураларидан воз кечишни режалаштирмаганини айтгандан сўнг, кўплаб мусулмон мамлакатларидаги бир қатор супермаркетлар тармоқлари француз маҳсулотларини олиб қўйиш ва француз маҳсулотларини сотиб олишни тўхтатишни эълон қилди.

Макронга қарши бойкотга Туркия ҳам қўшилди. Туркия оммавий ахборот воситалари, айниқса, Йени Шафак нашри Туркиядаги туркларни француз маҳсулотларининг барча турларини санаб ўтган ва сотиб олишдан бош тортишга ундай бошлади. 

Айтганча, Қатар ва Кувайтда француз маҳсулотларининг ўрнини Туркия маҳсулотлари эгаллайди.

Покистонда одамлар француз товарларини тўлиқ бойкот қилишга чақирган митингга келишмоқда.

Ливия Олий Давлат Кенгаши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига бўлган ҳақоратига жавобан Вазирлар Кенгашини француз компаниялари билан иқтисодий алоқаларни тўхтатишга чақиради.

Франция ташқи ишлар вазирлиги эса мусулмон дунёсидаги француз маҳсулотларини бойкот қилиш кампанияларини тўхтатишга чақирмоқда ва бундай бойкотлар иштирокчиларини "экстремистик озчилик" деб атади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Иқтисодий бойкот Францияга қанча тушиши мумкин?

7173 22:25 27.10.2020

АҚШда Facebook’ка бойкот эълон қилиш таклиф этилди

815 13:48 09.07.2020
« Орқага