Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Француз рассомининг имонга келиши ёхуд унинг Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида ёзган китоби

2010

Француз шарқшунос рассоми Этьен Диннинг қизиқувчанлиги ислом динига иштиёқини оширди. У мусулмон бўлиб, исмини Насриддин Дин деб ўзгартирди. Ҳаж қилди ва кўп вақтини Жазоир жанубидаги Боу-Саада шаҳридаги уйида ўтказди.

Бундан ташқари, рассом араб тилини ўрганган ва араб адабиётини француз тилига таржима қилган. Франция Ҳарбий вазирлиги унинг қаламига мансуб "Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти" («La Vie de Mohammed, prophète d’Allah») биографик асарини нашр этишга қарор қилди. Китобни Биринчи жаҳон урушида ватан учун қурбон бўлган мусулмонлар хотирасига ҳурмат рамзи деб қабул қилишди. Тўплам илк бор 1918 йилда Франциянинг “Пиазза” нашриёти томонидан чоп этилган.

Ўшандан бери китобнинг узоқ умри бошланди ва шу кунгача нашр этиш давом этмоқда.

Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимаи ҳолларини қаламга олишда рассомнинг дўсти, жазоирлик эссенавис Сулаймон бин Иброҳим Баамар (1870-1953) ёрдам берди. Улар 1889 ёки 1893 йилда Боу-Саада шаҳрида учрашиб қолишган. Сулаймоннинг кўмагида ислом динини қабул қилганидан кейин Этьен Дин у билан ҳамкорликда Ислом ва Жазоир ҳақида бир қанча асарлар ёзди.

Муаллифлар асосан шарқшуносларнинг асарларига эмас, балки ўзларининг илмига ва исломий манбаларга таянган. Шу сабабли, китоб нашр этилгандан сўнг, шиддатли танқидлар ёғилиб кетди. Барча танқидларга икки дўст 1921 йилда "Шарқ Ғарбдан кўринганда" номли танқидий эссе билан жавоб беришди. Француз арабшуноси Луи Бруно (1820-1965) таъкидлаганидек, “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари” китобини “Пайғамбар алайҳиссаломнинг таржимаи ҳоли сифатида эмас, балки маърифатли мусулмонлар тушунадиган Пайғамбар ҳаёти сифатида ўқиш керак. Ёзувчилар Aллоҳнинг каломига ва Ислом ақидаларига амал қилганлар". Журналист Пьер Приер "Бу китобни суннат, ислом анъаналарига асосланиб, саҳиҳ ҳадислар асосида ёзиш ўринли бўларди” дейди.

"Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари" китоби нафақат матни, балки Этьен Диннинг ўзи, шунингдек, ўша пайтдаги ёш Муҳаммад Расим (1896-1975) томонидан яратилган ранг-баранг расмлари билан ҳам безатилган. Этьен Диннинг Муҳаммад Расим ва Франция нашриётлари ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг бошланиши осон кечди. Кейинчалик у француз тилига Шарқ адабиётидан кўплаб асарларини ўгирди.

Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларига оид тасвирларнинг ҳеч бирида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвирланмаган. Ёки улар билан боғлиқ воқеалар тасвирланмаган. Муаллифлар муқаддимада ислом тамойилларини тасаввур қилинганидек қаламга олган. Шунинг учун муаллифлар билвосита иллюстрация усулини танлади. Улар саҳобалар ҳаёти, мусулмонларнинг хатти-ҳаракатлари ёки оддийгина кундалик ҳаётида акс эттирилганидек тасвирлардан фойдаланди.

Бироқ, айрим нашрлар расмларни олиб ташлаб, матндан иборат китобни чоп этишни лозим топди.  

"Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари" китоби ёзувчига катта муваффақият олиб келди ва кўп марта қайта нашр этилди. У бугунги кунда ҳам ишлаб ўқилмоқда. 1918 йилда китоб инглиз тилига таржима қилинган ва нашр этилган. Қолаверса, ал-Aзҳарнинг буюк имоми Aбдулҳалим Маҳмуд (1910-1978) ўғли Муҳаммад билан биргаликда уни араб тилига таржима қилган. Уларнинг асарлари 1956 йилда Қоҳирада “Муҳаммад Расулуллоҳ” номи билан нашр этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

425 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1055 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1632 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1298 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

486 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

580 17:41 06.02.2023
« Орқага