Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Французлар мусулмонларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда

2975

Harris Interactive тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, французларнинг 61 фоизи мусулмон ва Африка давлатларидан оммавий миграция натижасида Европада оқ танли насронийлар йўқ бўлиб кетиши мумкин деб ҳисоблайди. 

Daily Mail нашрининг ёзишича, тадқиқот французларнинг "буюк алмашинув" концепциясига қанчалик ишонишини тушуниш учун ўтказилди. Унинг муаллифи консерватив сиёсатчи ва ёзувчи Эрик Земмур бўлиб, у 2022 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Франциянинг амалдаги президенти Эммануэл Макронга рақобатчи бўлиши мумкин.

Земмур ўз концепцияси доирасида шуни айтмоқдаки, муҳожирлар оқими оқ танли аҳолининг ўрнини босиб кетади, яъни Африка ва мусулмон давлатларидан келган муҳожирлар Европада мутлақ кўпчиликка айланади. “Бу назария мутахассислар томонидан қаттиқ танқид қилинади, лекин Франция халқи орасида тобора тарқалиб бормоқда”, – дейилади мақолада.

Сентябрь ойи охирида Франциянинг “Миллий бирлашув” консерватив партияси етакчиси, президентликка даъвогарлардан бири Марин Ле Пен ўзининг миграция дастурининг бандларини ошкор қилди. 

Сиёсатчининг сўзларига кўра, агар у сайловда ютиб чиқса, референдум ўтказиб, французларни қуйидаги масалалар бўйича овоз беришга таклиф қилади: ноқонуний муҳожирларга нафақа беришни тақиқлаш, ҳуқуқбузар хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш ва оила бирлашувини тўхтатиш. Ле Пеннинг сўзларига кўра, Францияда фақатгина Франция фуқаролари тўлиқ қўллаб-қувватланиши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

309 16:12 30.11.2021

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

392 11:00 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1277 10:05 26.11.2021

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

524 08:05 21.11.2021

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2674 09:05 20.11.2021

Охирги 10 йил ичида юз минглаб россиялик Европадан бошпана сўраган

1029 11:35 16.11.2021
« Орқага