Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Французларнинг Жазоирдаги ваҳшийликлари

3199

1830 йилдан 1962 йилгача Жазоирда мустамлакачилик даврида Франция қўшинлари бу мамлакатда миллионлаб тинч аҳолини ўлдирдилар. Машҳур француз ёзувчиси Виктор Гюго бир марта ўз китобларидан бирида Жазоир мусулмонларини таърифлаб: "Барбарлар билан куч ишлатиш тилида гапириш керак", деган эди.

Франция томонидан мустамлака қилинишидан олдин, Жазоир кучли давлат бўлиб, 1827 йилда Усмонли флоти мағлубиятга учрагунча Ўрта ер денгизи ҳавзасининг катта қисмини назорат қилиб турарди.

1830 йилда французлар томонидан генерал Бурмон бошчилигидаги улкан ҳарбий экспедиция тайёрланди. Улар ҳужумни амалга оширишдан олдин Жазоир аҳолисига мурожаат қилишди. Мурожаат матни шундай эди:

"Биз, французлар сизнинг дўстларингиз, мамлакат пойтахти - Жазоир шаҳрига йўл оляпмиз. Биз ўзимизнинг яхши ниятларимизни ваъда қиламиз ва агар сиз бизга қўшилиб, бизни хавфсизлик билан таъминлашга қодир эканлигингизни исботласангиз, унда ҳокимиятни илгаригидек ўз қўлингизда қолади ва сиз мамлакатингиз мустақиллигини сақлаб қоласиз".

Жазоир ҳудудига киргандан сўнг французлар ҳатто фашистлар содир этган жиноятлар билан ҳам таққосланмайдиган жиноятлар қила бошлади.

Масалан, мустамлакачи француз қўшинлари ходимлари мукофот олиш учун маҳаллий аҳолининг кесилган қулоқлари ёки қўлларини йиғишга ўзаро “мусобақа” қилишар эди. Бу каби фактларнинг барчаси ҳужжатлаштирилган, аммо бугунги кунда терроризмга қарши курашни бошлаган ва яқинда Париждаги воқеалардан сўнг бутун дунё томонидан қўллаб-қувватланган Франция ҳукумати бировнинг кичик айбини кўриб, ўзининг ўтмишдаги буюк жиноятларини тан олишни истамайди.



Ўша пайтда Франция махсус хизматлари ходимлари томонидан Парижга юборилган ҳисоботларда шундай дейилган:

“Биз масжидларни бутунлай вайрон қилдик. Биз ҳурмат билан муносабатда бўлишни ваъда қилган аҳолининг мол-мулки талон-тарож қилинди. Аҳоли ҳурмати ва қўллаб-қувватлашига лойиқ кишиларнинг барчасини ҳукм қилдик, чунки жасорати билан улар биз учун хавфли эди".

Француз зобитлари иложи борича туб аҳолини йўқ қилиш, аҳолини шафқатсизларча ўлдириш орқали унинг миллий ўзига хослигидан мосуво этиш учун қўлларидан келган барча ишни қилди. Французлар маҳаллий аҳолини "аборигенлар" деб атаб, уларга ов уюштирилар, хуллас, французларнинг Жазоирда нима қилганини тасаввур қилиш ҳам қийин эди.

Аҳолининг эркак қисми йўқ қилинди, аёллар ва болалар кемаларга юкланиб, Полинезия оролларига олиб кетилди. Итоаткорлик ва итдек содиқлик кўрсатмаганларнинг ҳаммаси йўқ қилинди.

Биргина қирғинда французлар томонидан бир минг уч жазоирлик ўлдирилган, ҳеч кимни тирик қолдиришмагани учун ярадорлар ҳам йўқ эди. Буни Монтианакнинг француз зобитларидан бирининг сўзлари тасдиқлайди.

1830 йил 26 ноябрда Жазоирнинг Блида шаҳрида французлар тинч аҳолига қарши мисли кўрилмаган қирғин уюштиришди. Улар ҳеч кимни, на қарияларни, на кампирларни, на аёлларни ва ҳатто чақалоқларни ҳам аямадилар. Ушбу қирғинни уюштирган француз офицери Тролер бу қонли ишда ўта шафқатсизлигини намойиш этди ва шаҳарни бир неча соат ичида қабристонга айлантирди. "Ўлик" шаҳарнинг кўчалари жасадларга тўлиб тошган эди ва ўша пайтда қанча одам ўлганлигини ҳеч ким санай олмасди. 

1843 йилда Скикда шаҳри ҳудудида француз бўлинмаларига раҳбарлик қилган майор Монтаньяк, араблар ўн беш ёшга тўлгандан кейин ўлдирилиши керак деб ҳисоблаб, кўп арабларнинг боши кесилганини тан олади. Бошқача қилиб у шундай деган эди: "Биз итларимиз сингари судралишга рози бўлмаганларнинг ҳаммаси оёқларимиз остимизда ўлиши керак."



Бундан ташқари, бу қўмондон қаршилик тўхтаган тақдирда ҳам, тинч аҳолини ўлдириш билан "машҳур" бўлиб, қамоқхонада сақлашдан кўра асирларнинг бошини кесишни афзал кўрган. Монтаньякнинг севимли стратегияси эркаклар, аёллар ёки болалар бўлсин, аҳолини бутунлай йўқ қилиш эди. Бунга унинг дўстларидан бирига ёзган хатидан бир парча далолат беради:

"Сиз мендан аёллар билан нима қилганимизни сўрадингиз. Биз баъзиларини чўри қилиб қолдирдик, бошқалари чорва молларига алмашдик ёки кимошди савдоларда қўйлар подаси каби сотилди... Бу бизнинг арабларга қарши кураш усулларимиз, дўстим. Эркакларни ўлдириш, аёллар ва болаларни кемаларга юклаш ва Полинезия оролларига жўнатиш. Қисқаси, итлар сингари бизнинг оёқларимиз остида судралишни истамаганларнинг барчасини йўқ қилиш..."

Француз генерали Кавеньяк 1844 йилда бутун бошли қабила – Бани Сабиҳни йўқ қилганини тан олади: "Бизнинг аскарларимиз Бани Сабиҳ қабиласи аъзоларини ҳайдаб ғорга қамашган. Ҳеч ким чиқиб кетмаслигини таъминлаб ғорнинг оғзи ўтин билан ёпилиб, олов ёқиб юборганлар".

"Монтеньяк олови”дан қочиб қутулган ва Бани Сабиҳ қабиласи ҳудудидан ташқарида бўлган қабиланинг аъзоларига келсак, полковник Банропар уларнинг барчасини йиғиб, бошқа бир ғорга қамаб ғорнинг оғзини беркитиб ташлаган.

Ушбу жиноятни шарҳлар экан, жаноб Берар исмли француз шундай деган: "Аёллар, болалар қолдиқлари ва ҳатто ҳайвонларнинг қолдиқлари жойлашган бу қабр, худди ер ютиб юборгандай ёпиқ бўлиб қолди".

Жазоир халқига қарши қаратилган қотилликлар ва геноцидлар учун Кавеньяк "Жазоир момақалдироғи" лақабига ва маршаллик таёқчасига сазовор бўлди.

1845 йил июн ойида Аз-Зоҳир минтақасидаги Фарашиш ғорида Авлад Рияҳ ҳудудида французлар томонидан уюштирилган қатлиом бундан ҳам фожиали бўлган. Ушбу қирғинда асосий жаллод полковник Пелисье эди. Ўша йилнинг январ ойида тарихдаги машҳур сўфийлар қўзғолони пайтида катта жанг бўлиб ўтди.

Қўзғолонда қатнашган Авлад Рияҳ қабиласи жанубда яшаган. Қабиланинг барча мол-мулки талон-тарож қилинди ва ёқиб юборилди. Қабиланинг мингга яқин аҳолиси Фарашиш ғорида яширинган. Уларнинг орасида эркаклар, аёллар ва болалар ҳам бор эди. Пелисье ғорни ҳар томондан ўраб қабиладан таслим бўлишни талаб қилди. Бунга жавобан ўқ овозлари янгради.

Пелисье ўтинни олиб келиб, ғорнинг эшигига қўйиб, ўт қўйишни буюрди. Фожиа мингдан ортиқ одамнинг бўғилиб ўлиши билан якунланди.

Инқилобий ҳаракат раҳбарларини қўрқитиш сиёсатини олиб борган француз ҳукумати 1849 йилда Заатиш қабиласининг қўзғолони бошланганда яна геноцидга ўтди. Қўмондон Герпион ҳарбий қароргоҳи ёнига дор ўрнатиб, у ерга уч кесилган бошни илиб қўйган. У шайх Бузиан, унинг ўғли ва Ҳожи Муса Аз-Зарқовийларнинг бошлари эди.

Франциянинг Жазоирдаги сиёсати ва озодлик ҳаракатига қарши шафқатсиз кураш усуллари барча халқаро қонунларга зид бўлиб, биринчи навбатда кўплаб мамлакатлар томонидан имзоланган, урушаётган томонлардан қонун ҳужжатларига риоя қилишларини ва ҳарбий асирларга ва тинч аҳолига инсоний муносабатда бўлишларини талаб қилган Женева конвенциясидир. Бу қонунлар фақат оқ танлиларга тааллуқли бўлиб, бошқаларга тегишли эмас эди.

Маълумки, Франция ушбу конвенцияни имзолаган ва ушбу конвенция назарда тутилган қонунларни амалга ошириш масъулиятини ўз зиммасига олган давлатлардан биридир. Франциянинг Жазоирдаги уруши, у охирги жойда ўзи имзолаган конвенциялар ва битимларни ҳурмат қиладиганлардан эмас эканлигини исботлади. Франция ўзини жиноятчи давлат сифатида кўрсатган. Бунинг исботи сифатида Симон де Повуарнинг сўзларини келтирамиз:

"1954 йилдан бери биз французлар геноцидга шерик бўлдик. Тинчлик ўрнатиш баҳонасида биз Жазоирда қуролли ҳужумлар пайтида миллиондан ортиқ одамни ўлдирдик. Биз бутун қишлоқларни уларнинг аҳолиси билан бирга ёндирдик, аҳолини қирғин қилдик, туғилмаган болаларни оналарининг қорнидан ёриб олдик. Бутун бошли қабилалар совуқдан ва очликдан азоб чекишди ва концентрацион лагерларда юқумли касалликлардан ўлишди. Ушбу лагерларда ярим миллионга яқин жазоирлик ҳалок бўлди".

Жаллодлар ва қонхўрлар жазоирликларни минг хил азоблар билан қийнаганлар. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида нацистлар ҳам французлар Жазоирда қилган каби қийноқлардан фойдаланмаган.

Уларни милтиқ қўндоқлари билан калтаклашган, уларни итларга талатишган, жасадларини итларга едиришган, танадаги энг сезгир нуқталардан электр токини ўтказиб, шиша парчаларга ўтиришга мажбур қилишган, ошқозонлари шишиб кетгунча мажбуран сув ичиришган ва кейин мазлумларнинг оғиз-қулоқларидан, бурунларидан сув чиққунига қадар уларнинг устига чиқиб сакраганлар. Қиздирилган қисқичлар билан тирноқлар узиб олинган, кирпикларини ёқилган, бош териси шилиб олинган, тананинг бир қисмини дарахтга, иккинчисини машинага боғлаб тортилган ва пора-пора қилинган.Французлар жазоирликларни ўзига қабр кавлашга, уларни бўйнига қадар кўмиб, ташналикдан ўлишга мажбур қилинган. Бошқалар оғир юкларни кўтаришга, тилларини билан йўлни ялашга, отларнинг ўрнига араваларга қўшишга, ўн соатлаб тўхтамасдан югуришга мажбурлаган. Бундай қийноқларнинг ҳаммасини ҳам айтиб бўлмайди, чунки бу инсонийлик тушунчасига зиддир. Қийноқ ва қирғин "санъати"ни ўргатиш учун французлар Скикда шаҳрида 1958 йил 11 майда ўз ишини бошлаган махсус мактаб ҳам қуришган.



Франция ҳукумати бу жиноятларнинг барчасини яхши билар эди ва ҳатто яширинча назорат қилиб турар эди, лекин ўзини ҳеч нарсани билмаганга оларди. Жазоирда хизмат қилган француз ҳарбийларининг хотиралари, эътирофлари уларнинг раҳбарияти ҳарбий жиноятчилар сифатида баҳоланиши учун кифоя бўлади. Кўплаб ҳарбийлар яширин равишда ўзларининг ОАС ташкилотига қўшилиб, мустақиллик учун курашган жазоирликларга ва Жазоирга мустақиллик бериш тарафдори бўлган французларга қарши террор билан шуғулланишган.

1987 йил июн ойида француз профессори Жак Фергас, француз мустамлакачилик тизимига қарши бўлган адвокат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Иккинчи Жаҳон уруши пайтида инсониятга қарши айбланган Лиондаги гестапонинг собиқ бошлиғи 73 ёшли Клаус Барбьени ҳимоя қилган эди.

Суд жараёнида адвокат Фергас француз адлия вакилларига Франция ҳам жазоирликларни қийнаш ва йўқ қилиш, уларни ўз ватанидан чиқариб юбориш, қотиллик ва бутун қишлоқларни ёқиш билан шуғулланганлигини эслатди. Ушбу жиноятлар Франция тарихидаги қора нуқта ҳисобланади. Ўзининг сўзларини исботлаш учун адвокат Жазоирнинг озодлиги учун курашган гувоҳларнинг, шунингдек, француз армиясининг аскарларидан бирининг кўрсатмаларини келтирган.

Жазоир халқига нисбатан олиб борилган француз сиёсати Франция юзидаги қора нуқта эди ва шундай бўлиб қолмоқда. Уни ҳеч қандай косметика воситалари яшира олмайди ва француз цивилизацияси ютуқларига қойил қолган мусулмонлар ҳам буни ёдда тутишлари керак. Тарихда жазоирликларнинг қонига беланган саҳифалар доимо сақланиб қолади ва бир кун Жазоирда француз жаллодларига ҳисоб берадиган қонун лойиҳасини тақдим қиладиганлар ҳокимиятга келади.

Ушбу мақсадга эришиш учун Париж томонидан назорат қилинадиган сиёсий режимни ўзгартириш ва Жазоир армиясининг сафларини "каламушлар"дан тозалаш керак. Бошқача қилиб айтганда, Жазоир мусулмон уламолар уюшмасининг асосчиси, машҳур жазоирлик илоҳиётшунос Абдулҳамид бин Бадиснинг шеърида айтилган сўзларни амалга ошириш зарур: "Жазоир халқи мусулмон ва улар араб цивилизациясига мансуб".

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция алғов-далғов бўлиб кетди (фото)

5622 09:49 30.11.2020

Озарбайжон Франциядан норози

962 13:30 28.11.2020

Франция: ягона сенатор Озарбайжонга қарши қонунга қарши

879 21:20 26.11.2020

Франция сенати Тоғли Қорабоғ бўйича иғвогарона резолюцияни қабул қилди

1370 11:06 26.11.2020

Жаҳон Ислом Лигаси раҳбарининг Франция мусулмонларига мурожаати

1604 10:56 24.11.2020

Матбуот эркинлиги қаерда қолди, Франция?..

1443 09:00 24.11.2020
« Орқага