Наср

Франциялик жарроҳнинг ажойиб тадқиқоти

7225

Яқин дўстларимдан бири Францияга қилган сафари асносида у билан содир бўлган бир ажиб учрашувни менга ҳикоя қилиб берди: Францияга қилган сафаримиз давомида бир кун одатдагидек намоз учун таҳорат олишга киришган эдим, ортимдан кимдир тик туриб жим ҳолда мени кузатётганини сездим, лекин яхшиликга йўйиб таҳорат олишни давом эттирдим. Таҳорат олиб бўлганимдан сўнг у мени чақириб, сен кимсан?, деб сўради. Мен унга, мусулмонман, дедим. У савол беришдан тўҳтамади ва менга қаердан келдинг?, деди. Мен Покистондан келдим, дедим. У яна бир кутилмаган савол билан мени ажаблантирди ва Покистонда нечта жиннихона борлигини биласанми?, деди. Бу ажиб савол бўлган учун мен унга, ҳаяжонданми билмайман, иккита ё тўрттадир аниқ билмайман, дедим . У, ҳа билмайсанми, деди. Мен ҳам ҳа билмайман, дедим. У, ҳозир сен нима қилдинг?, деб сўради. Мен таҳорат олдим, дедим. У, бу ишни ҳар кун қиласанми? Мен, бир кеча-кундузда беш маҳал қиламан, дедим. У эса ўзига-ўзи “оҳ қаранг” дедида саволдан тўхтади. Мен унга, бу нарсаларни сўрашингдан мақсадинг нима?, деб сўрадим. У, мен шу ердаги ақли заиф кишиларга ихтисослашган госпиталда жарроҳ бўлиб ишлайман ва ишим борасида “Одамларни ақли нега заифлашади”, деган илмий тадқиқот олиб бордим ва шунга амин бўлдимки: Инсон миясидан бутун жисмга хабар етиб туради, жисмимиз сигнални қабул қилгандан сўнг ўз иш фаолиятини бошлайди.

Ушбу миямизда бир неча нозик томирлар бор, улар бўйнимиз орқали бутун жисмимизга тарқаб кетган. Мен шуни аниқладимки, агар инсоннинг сочи қанча кўпайган сари бўйиннинг орқа қисми шунча қуриқлашиб бораверади ва томирларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Ва томирлар қуриқлашган сари тортила бошлайди ва бунинг оқибатида инсон миясини ишламай қолиши мумкин бўлади. Биз докторлар чуқур изланиб, инсон ҳар куни камида тўрт маҳал бўйиннинг орқа қисмини ҳўллаб туришлиги зарур, деган хулосага келдик. Мен бугун, сени юз-қўлингни ювганингдан сўнг бўйнинг ортига ҳам сув етказганингни кўриб ҳайратда қолдим ва сен каби ювинган инсон ҳаргиз ақли заиф бўлмайди, деб менга соғлиқ тилаган ҳолда хайрлашди. Қаранг, ушбу воқеа ҳам, Аллоҳ ва унинг Расулига ва У Зот келтирган шариатга итоат қилмоқ бу дунёда ҳам бизнинг равнақимизга хизмат қилишлигига яна бир далилдир.

Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг “Ҳутуботи Зулфиқор” китобларидан
Акмал Абдураҳмон таржимаси.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага