Янгиликлар

«Фуқаролик тўғрисида»ги қонун Сенат томонидан маъқулланди

630

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида Сенат аъзолари янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон қонунини муҳокама қилишдан бошлаган.

Ўзбекистон Президенти жорий йил 24 январь куни парламентга йўллаган Мурожаатномасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш борасида муҳим қадам қўйиш ва мамлакатда узоқ вақтдан бери яшаб келган, бироқ Ўзбекистон фуқароси мақомини олмаган инсонлар муаммосини қонунга мувофиқ ҳал этиш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўриш зарурлигини қайд этганди. 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини автоматик тарзда бериш таклиф этилди. Бу 50 мингга яқин инсоннинг ҳаётидаги энг жиддий муаммо ҳисобланади.

Қонуннинг амалдаги таҳрири 28 йил аввал қабул қилинганлиги ва унинг деярли барча нормалари эскириб, замон талабларига жавоб бермай қўйганлиги таъкидланди. 

Бундан ташқари, туғилган жойи ёки ота-онасининг фуқаролиги бўйича болаларнинг Ўзбекистон фуқаролигини белгилаш тартиби мустаҳкамланди. Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик механизмлари назарда тутилган.

Сўзга чиққанлар қонун қабул қилиниши билан соҳага доир қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бир хилда бўлиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилиниши таъминланишига хизмат қилишини таъкидлади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Ҳалол стандарти» жорий этилди. Ҳалол сертификат олган корхона ҳам бор...

2183 16:27 17.09.2020

Хушхабар: Хоразмда янги масжид қурилмоқда

522 10:05 16.09.2020

Ўзбекистонда биринчи Hi-tech усулида қурилаётган масжид

3989 11:00 11.09.2020

Вазир: «...Мактабларда коронавирус юқмайди деб кафолат беролмаймиз!»

530 11:08 09.09.2020

Чўлда қурилган намозгоҳ бузилмайди, аммо...

1338 14:05 08.09.2020

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

442 18:35 07.09.2020
« Орқага