Футбол ўйнаш ҳаром амалми? ("Замонавий масалаларнинг шаръий ҳукмлари")

20:05 05.07.2019 1008

Савол:

– Отам менга: “Аллоҳ наҳий қилган ишлардан”, деб дўстларим билан футбол ўйнашимни таъқиқлаяптилар. Бу ишлари яхшими?

Жавоб: Футбол

– Маълумки, нарсаларнинг зарари бўлмаса ва унга шариатда маън қилувчи насс келмаган бўлса, бу ҳолда у аслича, яъни ҳалоллигича қолади. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари далолат қилади: “У шундай зотки, сиз учун Ердаги барча нарсани яратди” (Бақара сураси, 29-оят). “У Ўз сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйинсундирди” (Жосия сураси,13-оят).

Шаръий таклифлар имконият ва тоқат доирасида бўлади. Инсон маъқул доирада ҳаёт неъматларидан фойдаланиши, роҳатланиши ҳаром эмас. Риёзий ўйинлар ҳам ана шундай роҳатланишга киради ва ҳукми мубоҳдир. Фақат бунда риёзатда матлуб одобларга риоя қилиш, ҳамда ўйин ва унинг тамошаси вожиб ишлардан чалғитмаслиги лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!