Ғам-қайғу одамни кучсизлантиради

11:16 14.08.2019 502

Тиббиёт фанлари бўйича Нобел мукофотини олган доктор Алексес Карел: “Ҳаловатсизликни енга олмаган кимса эрта вафот топади”, деган.

Биз айтамиз: ҳар бир нарса қазо ва қадар биландир. Алексес Карелнинг гапини бундай тушуниш лозим: жисмни хароб қилувчи, вужудни емирувчи омилларнинг асосийси безовталикдир.

Тушкунлик яна ошқозон ярасини ҳам қўз ғатади. Доктор Жозеф Монтейж “Асаб муаммоси” китобида бундай деган: “Ошқозон яраси сиз тановул қилган таомлар туфайли эмас, балки сизни еган ғамлар  сабаблидир”.

Шеър:

Сочга оқ туширган ва қаритган ҳам,
Семизни оздирган ҳам шу қайғу, ғам.

“Live” журналида ошқозон яраси ҳалокатга олиб келувчи касалликларнинг ўнинчиси деб саналган.

Эдвард Подолскийнинг “Безовталикни тарк қилинг, афзал ишлар томон ҳаракатланинг” номли китобидан баъзи сарлавҳаларни келтириб ўтмоқчимиз:

1. Ҳаловатсизлик юракка қандай таъсир ўтказади?

2. Қон босимининг озиқаси ҳаловатсизликдир.

3. Ҳаловатсизлик бод касалини келтириб чиқариши мумкин.

4. Ошқозонингга раҳминг келса, безовталикни енгиллат.

5. Безовталик қандай қилиб шамоллашга сабаб бўлиши мумкин?

6. Безовталик ва қалқонсимон без.

7. Қанд касаллиги ва ҳаловатсизлик.

Шифокор психолог Карл Менинжер “Инсон ўзига қарши” номли китобида бундай деган: “Доктор Менинжер сизларга безовталикдан сақланиш тўғрисидаги қоидаларни бермайди. Балки ҳаловатсизлик, эзилиш, гина, ҳаяжон, қаршилик ва хавф сабабли танамиз ҳамда ақлимизни вайрон қилувчи ҳолатларга парво қилмасликни ўргатади”.

Юракнинг роҳатдалиги, хотиржамлик, паришонхотир бўлмаслик ва саодат қуйидаги оятнинг катта фойдаларидандир: “Улар (мазкур тақводорлар) ...одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир...” (Оли Имрон сураси 134-оят)

Франциянинг Бордо шаҳри ҳокими файласуф Монтен бундай деган: “Муаммоларингизни жигарим ва ўпкам билан эмас, балки қўлим билан ҳал этгим келади”.

Ғамгинлик, ташвиш ва гина нималар қила олади?

Доктор Руссел Сесил бўғимларнинг яллиғланишини келтириб чиқарувчи тўртта сабабни айтиб ўтган: уйланмаслик, моддий бало ва тушкунлик, ёлғизлик ва ҳаловатсизлик, нафрат ва гина.

Доктор Вильям Жемс Америка тиш докторлари йиғилишида бундай деган эди: “Безовталик ва хавфсираш каби тушкунликка солувчи ҳислар калций танқислигига олиб келиши мумкин. Бу эса тишнинг талафотига сабаб бўлади”.

Муаммоларни хотиржамлик билан ҳал этинг: Дейл Карнеги “Қоратанлилар ва хитойликлар юрак касаллиги билан камдан-кам оғрийдилар. Чунки улар барча муаммоларнинг ечимини хотиржамлик билан ҳал қиладилар”, дейди.

Яна унинг айтишича, ўз жонига қасд қилган америкаликнинг сони ҳалокатли беш хил касалликдан ҳам кўпдир. Бу ақл олмас даражада ҳайратланарли ҳақиқатдир.

Раббингиз ҳақида гумонингиз чиройли бўлсин.

Вилям Жемс “Аллоҳ гуноҳларимизни кечиради, аммо асаб тизимимиз ҳеч қачон бундай қила олмайди”, дейди.

Ибн ал-Вазир “ал-Авосим вал-Қавосим” китоби да бундай ёзади: “Аллоҳ таолонинг раҳматига кўз  тикиш бандага умид бағишлаб, тоатларга қувват беради ва нафлларни бажаришда фаоллаштириб, яхшиликларга илдам қилади”.

Ҳа, тўғри. Аллоҳ таолонинг раҳмати, кечирими, мағфирати ва ҳалимлигини доим эсида тутадиганлар яхши амалларни кўпроқ қилади. Унга яқинлашади ва ҳаракатда бўлади.

 Шеър:

Тун узоқ, юлдузли осмон ҳам гўзал,
Кўп ухла, кўзларга бермагин зарар.
Ўзингни чоғлагин тунги тоатга,
Толиқсанг, чошгоҳда қайлула кутар.

Агар хаёлингиз қочса...

Томас Эдсон: “Инсон ҳеч бир ишида хаёлдан холи ҳолатда бўлмайди”, дейди. Тўғри, тажрибада ҳам шу ҳол кўрилган. Одам ёзса ҳам, ўқиса ҳам, турса ҳам, юрса ҳам, қўйинки, ҳамма ҳолатда хаёлида доим нималарнидир ўйлаётган бўлади. Шунга қармай киши фойдали ва самарали иш билан машғул бўлиши лозим. Бу эса фикрни бир жойга жамлайди. Хаёлпараст ва адашадиганлар бекорчилардан чиқади.

"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!