Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Гамбия роҳинжалар туфайли Мьянма устидан халқаро судга шикоят йўллади

969

Мьянмада роҳинжа мусулмонлари геноцидга ва тажовузга учрагани туфайли Гамбия мазкур мамлакат устидан БМТ Халқаро судига шикоят йўллади. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Ғарбий Африкада жойлашган Гамбиянинг адлия вазири Абубакр Мари Тамбаду Мяьнмада юз берган геноцид бўйича ҳеч нарса қилинмаётгани уятли ҳолат эканини таъкидлади. Унинг айтишича, БМТ Халқаро судига шикоят Ислом ҳамкорлик ташкилоти номидан йўлланган.

БМТ: Мьянмадаги юз минглаб роҳинжага геноцид хавф солмоқда

Роҳинжалар муаммоси: ортга қайтишга йўл йўқми?

«БМТ роҳинжалар қирғинининг олдини ололмади»

2017 йилнинг августида Мьянмада роҳинжаларга нисбатан ўтказилган қирғин туфайли 730 минг киши қўшни Бангладешга қочиб ўтган. БМТ мазкур ҳодиса “геноцид мақсадида” амалга оширилганини билдирган. Мьянма раҳбарияни эса айбловларни рад этиб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турк энергия компанияси Гамбияда озиқ-овқат ёрдами кўрсатади

705 09:00 03.06.2018
« Орқага