Илм

Гап ёшда эмас(ми?)

1169

Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни "ўсмирлар" дейилади. "Ўсмирлик" бу ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелар қилишмаган:

1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш.

Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.

2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш.

Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.

3. Усома ибн Зайд. 18 ёш.

Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.

4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш.

Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

5. Саъд ибн Аби Ваққос. 17 ёш.

Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: "Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг", деган эдилар.

6. Арқам ибн Абил Арқам. 16 ёш.

Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.

7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш.

Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.

8. Зубайр ибн Авом. 15 ёш.

Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.

9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш.

Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: "Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди", дейишган.

10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш

Муаввиз ибн Афро. 14 ёш.

Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл ўшанда мушриклар қўшини қўмондони эди.

11. Зайд ибн Собит. 13 ёш.

Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.

Кечиримлилик - мусулмоннинг муҳим сифатларидан

Энг афзал 7 амаллар

12. Итоб ибн Усайд. 18 ёш.

Набий саллаллоҳу алайҳл ва саллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.

13. Молик ибн Анас. 17 ёш.

Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: "Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман", деган.

14. Абдулҳай Лакнавий. 17 ёш.

Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ "Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила", "Тибён фий шарҳил мезон" номли китобларини ёзган. У зот 110 та китоб ёзиб 39 ёшида вафот этган.

Агар бу рўйхатни давом эттираверсак сизларни зериктириб қўямиз.

Энди "бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, бу ўспирин" каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб ёшлигидан фарзандларимизга диний ва дунёвий билимларни (аслида илмни диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда иншааллоҳ уларни буюк инсонлар бўлганини кўриб "ҳали ёш, ўсмир, ўспирин, сал улғайсин" каби сўзлар фарзандларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканини кўрамиз.

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага