Янгиликлар

Ғарб давлатлари элчилари Шинжонга бормоқчи

884

Ўн бешта Ғарб давлатининг элчилари Хитойнинг Шинжон мухтор тумани раҳбарияти билан учрашиб, уйғурларнинг аҳволи билан бевосита танишиш ниятида, дея хабар бермоқда Reuters.

Ахборот агентлиги элчиларнинг Шинжон Коммунистик партияси раҳбари Чэнь Цюаньгога йўллаган мактубининг нусхасини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Элчилар мактубда этник озчиликлар, хусусан, уйғурларнинг аҳволидан хавотир изҳор қилган. 

Хабарда айтилишича, Шинжон раҳбариятига мурожаат йўллаш ташаббуси Канададан чиққан. Мактубга Буюк Британия, Франция, Швейцария, Европа Иттифоқи, Германия, Нидерландия, Австралия, Ирландия, Швеция, Бельгия, Норвегия, Эстония, Финляндия ва Дания элчилари имзо чеккан. Мактубнинг нусхалари Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ва Хитой Коммунистик партиясининг халқаро департаментига юборилган. 

Reuters агентлиги ушбу мактуб бўйича Хитой ва Шинжон раҳбариятларидан ҳозирча изоҳ ололмаган. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтда Хитойда мусулмон халқлар, жумладан, уйғурлар сиқувга олинаётгани ва улар «қайта тарбиялаш лагерлари»га жўнатилаётгани ҳақидаги хабарлар сони кўпайди. БМТ маълумотига қараганда, бу лагерларда тахминан 1 миллион уйғур ушлаб турибди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Немислар ҳам уйғурларга бўлаётган зулмдан норози

1770 08:45 04.02.2020

“Уйғурлар миллий буюмларидан ҳам маҳрум этиляпти”

1725 15:41 16.01.2020

Хитойга бойкот эълон қилган боксчининг камари олиб қўйилмади

1350 16:20 11.01.2020

Лагерлардаги уйғурлар “битирувчи” бўлди

1928 18:30 09.12.2019

БМТнинг махсус маърузачиси Шинжонга бормоқчи

1253 19:30 06.03.2019
« Орқага