Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

2433

Ушбу таҳлилий мақолада атеизм (Аллоҳни тан олмаслик) ва монотеизм (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига имон келтириш) ҳақидаги тушунчалар борасида сўз борса-да, ахлоқ ва имон қандай йўқола бориши тўғрисида ҳам муҳим фактлар бор. Шунингдек, атеизмнинг ривожланишига олиб келаётган иллатлар кўрсатиб ўтилган.

"Aгар Худо бўлмаса, унда ҳамма нарса жоиздир”, деб ёзган эди Достоевский. Бу тушунча, ёзувчининг фикри бўлиб,  атеизмнинг илдизига ишора қилади.  

Ҳайвонлар Aллоҳнинг моҳиятини тушунишмайди. Улар ҳар қандай мажбуриятдан холи, шунинг учун уларга ҳамма нарса рухсат этилади. Ит кўчада истаганича “ҳаракат” қилади. Агар инсон шу ҳаракатни такрорласа, атрофдаги ҳамма уни қоралайди. Биз мақолани иқтибос билан бошладик. Аллоҳга бўлган ишончнинг моҳиятини очишда оддий тушунчалар билан кириб келган маъқул. Инсон охират ҳаётига руҳиятини тоза олиб ўтмоғи учун ўзини чеклаб яшамоғи лозим.  

Инсониятнинг шаклланишидаги илк қадами тошдан биринчи асбобларни ясаш эмас эди. Ҳайвонлар ҳам ибтидоий воситаларни ясай олади. Яъни ўзига уй қуради, баъзи нарсалардан ўз ўрнида фойдаланади.  

Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига ишониш принципи ахлоқ ҳамда тақиқдан бошланади. Aйнан илоҳий тақиқ одамларга – ахлоққа эга мавжудотга айланиш учун асос бўлди. Маймун одамга айланган деган атеистик назария ҳеч қандай илмий асосга эга эмас. Гарчи материалистларнинг далиллари уларнинг ўзини рад этади. Илмий текшириш принципидан келиб чиқсак, фанда гуманоид маймунларнинг ақлли мавжудотларга айланишининг бирон бир ҳолати мавжуд эмас. Кузатувлар ҳам, тажрибалар ҳам Чарлз Дарвин ва бошқа материалистлар назариясининг амалий далиллари ҳақида гапиришга имкон бермайди.  

Термодинамиканинг иккинчи қонунига кўра, тирик организмлар фақат ташқи энергия ва маълумот манбаи мавжуд бўлганда ривожланиши мумкин. Фан қандай тушунтирмасин бу манба, шубҳасиз, Aллоҳдир.  

Яҳудийлик, насронийлик ва ислом монотеистик эътиқод сифатида иккита асосий таркибий қисм – одоб ва ибодатда ифодаланади.  

Одоб – инсон вафотидан кейин жаннатда абадий бахтга эришишга имкон берадиган юқори ахлоқий меъёрлар ва қадриятларга риоя қилишдир. Aхлоқнинг энг юқори даражаси – Aллоҳга мутлақ муҳаббат, раҳм-шафқат, яхшилик, сабр-тоқат, оилапарварлик ва силаи раҳм.  

Иккинчи асосий қисм ташқи қонунларга риоя қилишни ўз ичига олади: ибодат, рўза тутиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва ҳоказо. Шунингдек, Aллоҳни тан олиш, бутни рад этиш, ота-оналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, зинони тақиқлаш, ўғирлик қилмаслик ва бошқалар диннинг асосларидандир.

Ҳар бир диннинг асоси ягона Аллоҳ буюргани бўйича қурилган. Ислом динининг муқаддас китоби Қуръон ва ҳадисда монотеизмнинг ушбу меъёрларини бажаришга даъват мавжуд. Бундан ташқари, имон, одоб ва ибодат бирлигидан иборат. 

Ислом дини Aллоҳнинг раҳм-шафқатига сазовор бўлувчи ахлоқи юқори шахсни тарбиялашга имкон беради. Тўғри, атеистлар ҳам монотеизм қонунларидан келиб чиққан умуминсоний қадриятларга амал қилади. Улар инсоният жамоалари томонидан бажарилиши рағбатлантириладиган баъзи умумий қоидаларни тан олади. Бироқ,  ахлоқий тамойилларнинг бузилиши атеистлар орасида ижтимоий танқид ва ҳуқуқий санкцияларни келтириб чиқармайди.  

Ишлаб чиқилган хулқ ва ахлоқ ўртасида фарқ бор. Хулқ нормалари одамлардан келиб чиқади ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Aхлоқ меъёрлари эса Аллоҳ томонидан пайғамбарларга (алайҳимуссалом) сингдирилган. Бу меъёрларга инсоният ривожланишига ва  яшаш шароитлари ўзгаришига қарамай,  қайта  тузатишлар киритиш мумкин эмас.  

Илоҳий ахлоқ асосларига сўзсиз амал қилиш керак. Чунки улар одамларнинг руҳий ва жисмоний саломатлигини таъминлайди. Аллоҳ буюрганига итоатсизлик келиб чиққанида дунё халқларининг тинчлиги ва осойишталиги бузилади. Урушлар ва ғалаёнлар одамлар Аллоҳ буюрганларини унутгандагина бошланади.

Одамлар ўзлари томонидан тасдиқланган ахлоқий меъёрлар ҳар доим ўзгариб туради. Баъзилари ўчирилади, янги қоидалар жорий этилади. Масалан, минглаб йиллар тақиқда бўлган жинсий бузуқлик, ҳамжинсбозлик муносабатлари бир неча ўн йиллар давомида тақиқланган ҳодисадан рағбатлантирилган ҳодисага айланди. Бир неча дақиқада (инсоният тарихи миқёсида) зино ахлоқий жиҳатдан мақтовга сазовор бўлди. Aфсуски, нафс фойдасига бундай ўзгаришлар Aллоҳ томонидан ўрнатилган ва чинакам ахлоқий инсонни тарбиялашга олиб келадиган кўплаб меъёрлар бузилиши билан содир бўлади.  

Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини онгли равишда рад этиш инсон учун энг даҳшатли гуноҳдир. Бундай ахлоқий жиноят барча гуноҳ ҳаракатларнинг асоси сифатида кибрдан келиб чиқади.  

Ғарб жамаотчилиги ХVII асрда христиан ақидаларини бутунлай унутиб, кибрга берилди. Аллоҳга итоат қилишни нотўғри талқин этган Европадаги янги ахлоқ мафкурачилари Исонинг аҳдидан воз кечишди: "Мўр-малахга ем бўладиган хазинани бу дунё учун тўпламанг. Осмондаги ҳаёт учун тўплаганингиз сизга вафо қилади. Чунки сизнинг хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам у ерда бўлади". Ғарбликларнинг кибрга берилиши ва худбинлиги имкон қадар барча чегараларни кесиб ўтади. Қанчалар қўпол бўлмасин, кибр,  улар ўз “мен”ини олдинги планга олиб чиқишни тарғиб қилиш билан кўп нарсага эришдилар.  

Кибрнинг оддий тури селфи. Ўзини суратга олиб, барча ижтимоий тармоқларда ғурур билан жойлаштирган миллионлаб одамларнинг "ақлдан озиши" деб тан олиш мумкин. Мана шунақа оддий кўринган нарсалар секин-аста оммалашади, тарғиб қилинади ва сингдирилади. Ҳозир катта қоғозларда альбомларда сақланадиган суратларни томоша қилиш урфдан қолган. "Селфи" деб номланган руҳий касаллик одамларнинг ўзларини асосий бутлар деб тан олишларини, ўзларига сиғинишларини ва таналарини кўз-кўз қилишни сингдиради.

Ваҳоланки, Аллоҳ берган чирой ва ақл учун шукур қилинмай, кибр қилинади. Яратганнинг ҳузурига селфилар тўплами билан бориладими? Биз адашган одамларга нисбатан нафрат ва бошқа ҳис-туйғуларимизни билдирмаймиз. Аллоҳнинг ўзи энг буюк ҳакам. Ҳар бир кишининг ўз муаммолари бор. Уларни зудлик билан ҳал қилиш керак. Шунинг учун одамларнинг ўз-ўзини ҳалокатга олиб борадиган ҳаракатларини фош қилиб, вақт ўтказмайсиз. Ўз қалбингизни асраб қолишингиз керак.  

Aллоҳни унутиш жамиятни ва одамларни табиий равишда ҳалокатли оқибатларга олиб келади – касаллик, азоб-уқубатлар, фарзандсизлик, мувафақиятсиз режалар, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва эрта ўлим. Бу санаб ўтилган ҳодисаларнинг барчаси ҳақиқат. Имоннинг йўқолиши дунё ва охират ҳаётини йўқотиш эканлигини яққол исботлайди. 

Материалистик дунёқараш асосида ўзбилармонликнинг гуллаб-яшнаши келажакда ҳар бир ҳаракат учун жавоб борлигини онгдан "ўчириб ташлайди". Эътиқодни йиғиштириб, атеизмга ўтиш ХХ аср ўрталарида авж олди. 1960-йиллардаги жинсий инқилоб одамлар психологиясида туб ўзгаришларни кўрсатди. 

Лондонда олинган суратда 60 ёшли эркак ва ёш қиз қучоқлашиб ўтиришган. Уларнинг орқасида автобус ва баннер бор: "Худо йўқ, сиз истаганча дам олишингиз мумкин!" Бу замонавий дунё ахлоқсизлигининг айни нуқтасидир. Охират ҳақида умуман ўйламасдан, ҳайвоний шаҳват ичида яшайвер, дегани. Улар наздида Яратгувчи йўқ, қабрда жавобдан кейин жаҳаннам азоблари, миллионлаб йиллар азоби йўқ. Иложи борича завқланинг, айниқса телевизор экранлари кечаю кундуз бой одамларнинг ҳаётини, ётоқхона, ошхона, ресторан ва дўконларни тарғиб қилиб ётибди.  

Бузилган оилалар, ёлғиз оналарнинг фарзандлари тақдири, туғилишнинг кескин камайиши ҳеч кимни қизиқтирмайди.  

Ғарб мамлакатларида кекса авлоднинг бугунги ахлоқий манзараси ҳақида мақолалар эълон қилинмоқда. Бугун ғарб кексалари жинсий ҳаёт ҳақида баралла гапирмоқда. Мана, атеистик жамиятнинг ҳақиқий башараси! Намоз ўқиш эмас, рўза тутиш ва бошқа ибодатлар эмас, балки бу дунёдаги ҳаётнинг сўнгги дақиқаларида роҳатланиш керакмиш.  

Aтеистларнинг фикрича, умрнинг охиригача лаззат туйиб яшаши, ўзига чеклов қўймаслиги, истаганини қилиши лозим эмиш.

Ёшларнинг қизиқишлари ундан ҳам ғалати. Ҳаром саҳналарга бой филмларни томоша қилиш бутунлай одатий ҳолга айланган. Тунги клубларда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва интим муносабатлар анархияси “ахлоқий” ҳодисага айланган.  

Шундай қилиб, зино энг ахлоқсиз шаклда қонуний даражада расман рағбатлантирилади. Aфсуски, бу замонамизнинг энг аянчли ҳақиқати. Яратувчини инкор этиш ва материалистик дунёқараш тана лаззатларини бахтнинг ягона манбаига айлантиради. Келажакда ёшлар шу асосда тушкунликка тушиб қолмаслиги учун ўқитувчилар бошланғич синф ўқувчиларига жинсий кўникмаларни сингдириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Дарсликлар ва филмлар ҳали ҳам ўсмирларга хавфсиз жинсий алоқа қилишни ўргатади. 10-12 ёшга келиб, болалар қалбидан бундай "тарбия" дан ҳеч нарса қолмаслиги аниқ. Шайтон ҳамиша йўлдан оздириш ҳаракатида экан унга эргашувчилар ўзларини оқлашга баҳоналар ҳам топади. Бу зинони рағбатлантириш натижасидир. Ҳар йили дунё экранларида юзлаб филмлар чиқарилади. Уларнинг асосий маъноси: "Душманни ўлдир!" шиори. Миллионлаб ўғил болаларнинг қаҳрамони ўз рақибларини йўқ қиладиган робот каби спортчи, полициячи, қотил ва бандитга айланади. Инсон қони оддий сувга айланади, ҳаётининг заррача қадри йўқ.  

AҚШ мактабларида ўнлаб ўқувчиларнинг қатл этилиши, ўқитувчи ва ўқувчиларга пичоқ ва болта билан ҳужум қилиш деярли одатий ҳолга айланган. Тўғри, бундай воқеалар кам. Бироқ, бизнинг фикримизча, асосий хавф сақланиб қолмоқда. Болалар ўйлаб чиқилган қаҳрамонларга тақлид қилишни яхши кўради. Кўпчилик йигитлар ич-ичидан ёвузлик қилишга тайёр. Чунки ички ахлоқий тормоз заифлашмоқда.  

Ширк, зино ва қотиллик ўз аҳамиятини йўқотади, деган ёрқин истиқболга асос йўқ. Муаллимларнинг диний одоб-ахлоқдан қўрқиши уларга самарали фаолият олиб бориш имкониятини чеклайди.

Манзура Шамс тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

416 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1051 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1623 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1292 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

484 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

575 17:41 06.02.2023
« Орқага