Таҳлил

Ғарбда Исломни кўрдим…

4140

Ислом адолати шу даражада-ки, жиноят қилган инсон жазога лойиқ деб ҳисобланса ҳам аввал воқелик ўрганилган. Очлик ва у орқали таҳдид қилиб турган ўлим ҳукмнинг ўзгаришига сабаб бўлган. Умар розияллоҳу анҳу қаҳатчилик даврида ўғриларнинг қўлини кесиш ҳадини бекор қилиб турганлар, чунки очлик, фарзандларни тўйдириш муаммоси инсонни ҳар нарсага мажбур қилади, буни Ислом ҳисобга олади, буни Умар розияллоҳу анҳу биларди...

Куни кеча интернет тармоғидаги бир хабарга кўзим тушиб қолди. АҚШнинг кичикроқ бир шаҳрида истиқомат қилувчи аёл – Жонсон хоним фарзандларини очликдан сақлаб қолиш учун жиноятга қўл уради, супермаркетдан тухум ўғирлайди. Буни супермаркет ходими пайқаб қолиб, дарҳол полиция чақиради. Лекин.. полициячи ва супермаркет ходими аёлнинг нима учун бу ишни қилганини билганларидан сўнг кўзда ёш билан уни уйга кузатиб қўйишади. Камбағал аёл уйда қолган фарзандлари ва неваралари билан 2 кундан бери туз тотмаган ва шу туфайли бу жиноятга қўл урган экан. Уйга кузатиб қўйиш асносида полиция офицери Жонсон хонимнинг гаплари тўғрилигига амин бўлади.

Эртаси куни полиция офицери аёл ва унинг оиласидан хабар олгани келади, лекин қуруқ қўл билан эмас, иккита автомобилнинг юкхонасини тўлдириб озиқ-овқат билан ташриф буюради. Аввалига олиб кетишларидан қўрқиб турган Жонсон хоним ҳамшаҳар полициячининг бу мурувватидан ўзини йўқотиб қўяди, ташаккурлар айтиб, бунча егуликни охирги марта у 12 ёшида кўрганини айтади... Бунча маҳсулотнинг пулини қандай тўлаш ҳақидаги саволига полиция офицери “бошқа ўғрилик қилманг, шу сизнинг тўловингиз бўлади”, деб жавоб беради.

Шу воқеадан кейин полициячилар алоҳида фонд тузишади ва Жонсон хонимга одамлардан хайриялар келишни бошлайди…

“Ғарбда Исломни кўрдим, мусулмонларни кўрмадим, ўзимизда мусулмонлар кўп, Исломни эса излаяпман”

Манба: "Тошкентдан гапирамиз" телеграм канали

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Гиёҳванд йигит ҳақиқий мусулмон бўлди ва...

563 12:10 14.11.2019

«Жоҳилиятга қайтишдан қўрқдим...» ёхуд «Дунё бир гап бӯлар, охиратни асранг!»

636 08:00 14.11.2019

Ислом қийинми?

731 18:00 13.11.2019

Тафаккур ёхуд ғайридиннинг Ислом ҳақидаги фикрлари

2034 08:00 13.11.2019

Мусулмонлар қачон ривожланади?

950 11:00 12.11.2019

Фарзандини олим қилмоқчи бўлган оналар...

1041 19:00 11.11.2019
« Орқага