Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ғарбдан қарзни қайтариб олиш вақти келмадими?..

1500

X асрда Европанинг математика ва астрономияга қизиқишига сабаб бўлган шахс Папа Сильвестр II ҳисобланади. У Барселона шимолидаги Каталония монастирларида фаолияти юритарди. 

Ўша давр монастирларида мусулмон Испанияси, айниқса, Европанинг ўша даврдаги интеллектуал маркази бўлган Қуртуба (Кордова)дан келган турли қўлёзмалар ва китоблар бўларди. 

Қуртуба халифаси Ал Ҳакам II нинг кутубхонасида эса юнон фалсафасидан тортиб замонавий илм-фанга қадар мавзуларда минглаб китоблар мавжуд эди. 

Сильвестр II папа бўлишидан аввалроқ элчилар билан Қуртубага келади ва халифа Ал Ҳакам II билан учрашишга муассар бўлади.

Сильвестр II мусулмон Испаниясидаги насронийларнинг мавқеидан, айниқса, уларнинг араблар сингари кийиниб, арабча суҳбатлашишидан, мусулмон дорулфунунларида фаолият юритиб, мусулмон олимлари сингари математика ва табиий фанларни чуқур ўзлаштиришганларидан ҳайратга тушади. 

Сильвестр II да мусулмонларга бўлган ҳурмат ошади ва унинг математика ва астрономияга бўлган қизиқиши уйғонади. Кейинчалик ўзини илм-фанга бағишлаб, Европага араб рақамлари – ўнлик саноқ тизимини кириб келишига катта ҳисса қўшади.

Шу ерда бир ҳолатга эътибор қаратиш керак. Ўша давр Европаси ўзларини қолоқ – иккинчи табақа инсонлар, мусулмонларни эса ривожланган ва олий табақа, устун қавм сифатида кўрар эди. Мусулмонларнинг илм-фан, шаҳарсозлик ва ижтимоий ҳаётда етишган мавқеларига етишиш насроний Европаси учун Х асрларда хом хаёлдан бошқа нарса эмас эди.

Фақат бир ҳолат Сильвестр II га мотивация берди: мусулмон Европасидаги насронийларнинг бошқа насронийлардан анча ривожлангани ва ақллироқ эканлигини кўрди ҳамда "Биз ҳам қилсак бўларкан-ку", деди. Мусулмонларнинг барча ютуқларини ўзлаштириш орқали насроний Европасининг ривожланишига туртки бўлди. Априорига барҳам берди.

Бугунги кунда кўпчилик омма мусулмон ўлкаларининг ривожланишига ишонмайди. Уларга шундай таълим берилган ва шунга ишонишга мажбурланганлар. Кўпчилик мусулмонлар ҳам диндор бўлиш илм-фан ва ривожланишга тўсиқ бўлса керак, деб ўйлашса ажаб эмас. 

Ер эса думалоқ. Бугунги кунда мусулмонлар Ғарбда яшаб, ғарбча кийиниб, ғарбча сўзлашиб, илм-фан ютуқларини ўзлаштиришни бошладилар. Турли соҳаларда мусулмон олимлар томонидан қилинаётган янги кашфиётлар сони кўпайиб бормоқда. Илм-фан мусулмонларга қайтмоқда. 

Туркия, Малайзия, Индонезия каби мамлакатлар эса бу йўналишда илгарилаб кетди. 

Европа биздан ўнлик саноқ тизимини "қарзга" олиб ривожланиб кетганидек, энди биз ҳам улардан қарзимизни янгича саноқ тизими – "рақамлаштириш / digitalization"ни тезроқ қайтариб олайлик-да, биз ҳам ривожланайлик.

Саидкомил Холхўжаев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Йўлчи юлдузларга эргашиб...(12-қисм)

64 17:05 30.10.2020

Қирғизистонда вазирликлар сонини қисқартиришмоқчи

98 16:30 30.10.2020

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Нафл намозлар

119 16:05 30.10.2020

АҚШ ўнлаб яманликнинг ўлимига сабабчи бўлди

117 15:50 30.10.2020

Қорақалпоғистонда яна бир масжид қайта бунёд этилди

93 15:27 30.10.2020

Имомали Раҳмоннинг бешинчи қасамёди

222 14:30 30.10.2020
« Орқага