Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ғарбга ёқадиган мусулмон бўлиш учун...

7985

(кесатиқ)

Бундай бўлиш учун сен гарчи улар Набий алайҳиссаломни масхара қилса ҳам, у зотни масхара қилиб карикатуралар чизишса ҳам сўз эркинлигига ишонишинг, агар бирорта мусулмон ғазабланса, унда иймон ҳарорати қўзғалса унга танбиҳ беришинг, унинг бу иши ёввойилик эканлигини унга тушунтиришинг лозим. Реакцияни унут. Амалий ишни унут! 

Франция мактабида бўлиб ўтган ишни эслама. Улар сен ҳақингда бу киши сўз эркинлигига қарши экан деб ўйлашлари мумкин. У ерда оддийгина дарс, тушунтириш ва бирозгина жирканч иш бўлган.

Улардаги ўзаро зиддиятни эслама. Макроннинг хотинининг шаклини масхара қилишганда Макрон ғазабланганини эслама. Бу иш сўз эркинлиги бўлса-да, эслама... 

У хотин жирканч хотин бўлса-да, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиб чизилган суратдан жирканч эмас. Ҳечқиси йўқ. Уларнинг жирканчликларини айбсиз деб эътироф эт. Ўз миллатингни, қадриятингни ҳажв қилавер.

Макронни фақат яхшилик билан ёд эт. Унинг Байрутдаги портлашдан сўнг бир аёлни қандай қучоқлаганини эсла. Малига қанақа ёрдамлар берганини эсла. Ливанда Франциянинг кўз ўнгида қилинган бузуқликлар ҳақида эса эслама. Франция ёрдам тақдим қилган Мали давлати бир пайтлар улар истило қилган давлат эканлигини, Малига беришаётган ёрдамлари ундан ўғирланган нарсаларнинг озгинаси холослигини, фақатгина уни Франция ўз чўнтагидан чиқариб бераётганини эслама. 

Ҳаётни рангли кўр. Оқ-қора кўрма. Француз атирларини эсла, круассанни эсла, Мона Лизани эсла, Эйфел минорасини эсла. Тарихни батамом унут. Сайкс-Пико келишуви томирларимизни кесганини, бизни мустамлака қилишганини эслама. Бизни қонга белаган Франциянинг қўлини эслама. Жазоирдаги миллионлаб шаҳидларни унут, Сурия ва Ливандаги ўн минглаб шаҳидлармизни эслама.

Сен диндор киши эканлигингни айт. Уларнинг маҳсулотларини яхши кўришингни, инсонлар ака-ука эканликларини айт. Аммо инсонлардан баъзилари итнинг боласи эканлигини айтма. 

Уларга Франция уларнинг диёри эканлигини, улар у ерда ҳижобни ман қилишга ҳақли эканликларини, масжидларни кузатишга ҳақли эканликларини айт. Уларга айтки, бизнинг диёримиз ҳам уларники. Бу ерда ҳам бемалол диктатурани ҳимоя қилишлари мумкинлигини, ички ишларимизга бемалол аралашишлари мумкинлигини, ҳадис китобларимизни титкилаб ундан жиҳодга оид ҳадисларни олдириб ташлашлари, жиҳодга оид оятларни ўчириб ташлашлари  мумкинлигини айт. Қуръонни душман тутишлари мумкинлигини айт.

Жиҳод ёки мужоҳидлар деган калималарни унут. Бу ажралиш нуқтасидир. Бу сўзлар билан ёқимли бўла олмайсан. Толибонни, юрти мустақиллиги учун курашаётганларни террорчи дегин. Малидаги мужоҳидларни қолоқлар дегин. Чунки улар ўзларига “маданият “олиб борганларга қарши курашишаяпти. Ғаззада нима содир бўлаётган бўлса ўзининг қилмиш туфайли бўлаяпти, дегин. Мамлакатнинг эгаси ким, мустамлакачилар ким, бу ҳақида сўрама

Алоқаларни мустаҳкамлаш томон йўналтир кўрсатмаларингни. Эҳтимол халқаро мукофотга эришарсан. Сенга каналлар ва йўллар очилади. Агар ҳимматингни янада баландроқ қилсанг эҳтимол тинчлик учун Нобель мукофоти оларсан. 

Аммо, шуни унутмаки, улар сени ҳурмат қилишмайди. Сен уларнинг наздида гўё Троя отидексан. Улар сени бизнинг қалъамизни ичкаридан бузиш учун ишлатишмоқчи. Фарқ шуки, Троянинг оти ёғочдан эди. Сен эса гўшт ва қондан иборатсан!

А.Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳнинг севгисини қозониш учун

47 09:05 03.12.2020

Эрон: “Фахризоданинг қотиллари аниқланди”

355 08:47 03.12.2020

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

841 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

778 20:20 02.12.2020

Британияда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

123 20:05 02.12.2020

Раҳбарлар ишга автомобилсиз келади ~ янги қонун тавсияси

659 19:30 02.12.2020
« Орқага