Ғарбий соҳилда 15 фаластинлик қамоққа олинди

14:45 20.03.2019 223

Исроил қўшини Ғарбий соҳилнинг турли ҳудудларида 15 нафар фаластинликни қамоққа олди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Исроил қўшини томонидан берилган баёнотга кўра, фаластинликлар маҳаллий террорчи гуруҳларга аъзоликда шубҳаланиб қамоққа олинган. Улар терговга топширилган.

Фаластиннинг Асирлар ишлари бўйича қўмитаси берган статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Исроил қамоқхоналарида 5700 нафар фаластинлик бўлиб, улардан 230 нафари болалар, 49 нафари аёллардир. Улардан, 1800 таси касал бўлиб, 700 нафари тез тиббий ёрдамга муҳтож.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!