Ғарбий соҳилда яна фаластинликлар яраланди

22:30 16.02.2019 308

Исроил армиясининг Наблус шаҳридан жанубдаги Уриф қишлоғида отишма натижасида камида битта фаластинлик жароҳатланган, дея хабар бермоқда Анадолу агентлиги.

Исроил аскарлари Уриф қишлоғидаги фаластинлик намойишчиларни тарқатиш учун жонли ўқ-дориларни ишлатган, ўқлардан бири фаластинликлардан бирига теккан.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, Исроил ҳукумати яҳудийларнинг ҳудудларини кенгайтириш учун Фаластин ҳудудларини тортиб олмоқчи бўлгани учун намойишлар уюштирилган.

Бундан ташқари фаластинлик намойишчиларини тошбўрон қилиш учун бу ҳудудга жойлаштирилган Исроил кучлари резина ўқлардан ҳам фойдаланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!