Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида юқори мартабали бир исроиллик зобит ва яҳудий кўчманчилар отишма натижасида яраланди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари Тwitter’даги саҳифасида айтилган, дея хабар тарқатди Онадўли ахборот агентлиги.
Шимолий округ қўмондони полковник Рой Цвайг ва яҳудий кўчманчилар енгил жароҳат олган.
Исроил томонининг даъво қилишича, фаластинликлар кечаси Юсуф алайҳиссаломнинг қабри ҳудудига киришга уринган юзлаб яҳудийларга қарата кучли ўт очган.
Тwitter’да айтилишича, Исроил ҳарбийлари жавоб ўқ узган. Яраланган кўчманчилар сони ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Воқеадан кейин исроилликлар Наблус шаҳри ташқарисига эвакуация қилинган.
Яҳудийлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳридаги қабрда Юсуф пайғамбарнинг қабри борлигига ишонишади. Аммо кўпчилик археологлар қабр унчалик қадимий эмаслиги ва унда Юсуф ад-Дувайкат исмли мусулмон ётибди, деб ҳисоблашади.