Янгиликлар

Гарвард университети пештоқига қайси оят ёзиб қўйилган?

8276

Гарвард университетининг ҳуқуқшунослик факультети дунёда энг нуфузлилардан бири ҳисобланади. Университет профессорлари адолатнинг моҳиятини бошқаларга қараганда яхшироқ тушунадигандай: улар бу тушунчанинг энг тўғри ва аниқ таърифини Қуръонда топган. 

Гарвард ҳуқуқшунослик мактабининг кутубхонасига кираверишда деворга Қуръони Карим оятларидан бирининг инглизча талқини туширилган, айнан шу оятни бу ерда адолатнинг инъикоси деб тушунишади, дея ёзади IslamNews нашри. 

Деворга Нисо сурасининг 135-оятидан бир парча ёзиб қўйилган: “Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-онангиз ва қариндошларингиз зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берувчи бўлинг. Агар у бой бўлса ҳам, камбағал бўлса ҳам, Аллоҳ унга яқинроқдир...” 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон мутахассислари Гарвардда малака оширишади

641 14:30 07.03.2018
« Орқага