Ахлоқ

Ғазабланган одамга қандай чора кўрилади?

729

Имом Абул Фараж ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ шундай ёзади:

«Дўстингиз ғазабланиб, қабул қилиб бўлмайдиган сўзларни айта бошлаганини кўрсангиз, бундай вазиятда сиз унинг сўзларини жиддий қабул қилманг ва улар туфайли уни танбеҳ қилмаслигингиз керак, чунки у нима бўлаётганини тушунмайдиган маст одамга ўхшайди. Аксинча, унинг ғазабига сабр қилинг ва бунга унчалик аҳамият берманг.

Ахир шайтон уни мағлуб этгани учун уни ғазаб олови чулғаб олди, шу сабабли ҳеч нарсани фикрлай олмади.

Ва агар сиз унга танбеҳ бера бошласангиз ва унинг ҳаракатларига мувофиқ жавоб берсангиз, сиз ақлдан озган одам билан баҳслашаётган ёки ҳушидан кетган кишига танбеҳ бераётганга ўхшайсиз.

Аксинча, унга раҳм-шафқат ва меҳр кўзлари билан қаранг, унинг хатти-ҳаракати учун асос топинг ва хулқ-атворининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олинг.

Билингки, у ўзига келганида, содир бўлган нарсадан пушаймон бўлади ва сизнинг сабр-тоқатингизни тан олади.

Ҳеч бўлмаганда, у тинчланмагунча, унинг ғазабида қилган ҳаракатларида у билан рози бўлишингиз керак. Ушбу ёндашув ўғил томонидан отанинг ғазабланишида, хотин эрининг ғазабланишида ўрганилиши лозим.⠀

Аммо унинг феъл-атвори ва сўзларига худди шу тарзда жавоб берсангиз, унда аниқ бир адоват пайдо бўлади. Шундай қилиб, инсон ақл-идрокида ўч олиш ҳисси пайдо бўлиб, унга мастлик пайтидагидек таъсир қилгани учун қасос олишга ҳаракат қилади.

Аммо кўпчилик одамлар бутунлай бошқача йўлни тутишади: ғазабланган одамни кўрганда, унинг сўзлари ва ҳаракатларига худди шундай жавоб беришади.

Аммо бу ақл, ҳикматга зиддир. Аксинча, мен айтган нарсада донолик ётади, лекин уларни фақат комил ақлга эга бўлганлар тушунадилар".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Полша Бош вазири ёдгорликлардаги ЛГБТ байроқларидан ғазабланди

1091 15:30 30.07.2020

Асабийлашмай десангиз...

2634 03:20 15.05.2020

Россия мусулмонларини Исломни ҳақоратлаган сериал ғазаблантирмоқда

3436 14:00 18.04.2020

Дўстингиз ғазабланса...

1233 09:00 17.04.2020

Подшоҳга бақирган саҳройи...

1708 07:40 12.02.2020
« Орқага