Ахлоқ

Ғазабни қандай енгамиз?

569

Афв этиш, айбдорни жазолашга қодир бўла туриб, қасос олиш ўрнига кечириб юбориш гўзал фазилатдир. Бу Яратган учун яралмишларга кўрсатилган энг чиройли муҳаббат тазоҳуридир.

Кечиримлиликнинг фазилатлари

Кечириш айбдорга жавоб қайтариш борасида ўз нафсини ўртадан чиқариб, Аллоҳнинг афвини умид қилиб, айбдор кишини илоҳий афв ва марҳаматга  қўйиб бера олишдек комиллик ҳисобланади. Албатта, бу комиллик Илоҳий ирода қаршисида “ҳеч”лик шуурига эришган, илоҳий ахлоқ билан хулқланган, чинакам мўминлар қўлга киритган муваффақиятдир. Бир хатокорни кечириш — кечирилишга муносиб бўлиш азмининг натижаси. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:

“Шафқат қилмаганга шафқат қилинмайди. Айбларни кечирмаган киши, кечирилмайди....” (Бухорий, “Ал-адаб ал-муфрад”)

Ғазабни енгиш ва кечириб юбориш — нафсга оғир келадиган иш. Лекин бу машаққат туфайли қўлга  киритилган шараф, унга эришишдаги машаққат  буюклиги, Аллоҳ учун бунга тоқат қилиш гўзал фазилатдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивассалам, мўминларга ғазабни енгиб, кечириш хислатига эришишга шундай даъват қилганлар:

 “Инсонлар яхшилик қилса, биз ҳам яхшилик қиламиз, агар зулм қилса биз ҳам зулм қиламиз, дея ҳамма нарсада бошқаларга тақлид қиладиган кишилардан бўлманглар! Яхшилик қилганга яхшилик қилишга, ёмонлик қилганга зулм қилмасликка (кечириб юборишга) одатланинг!” (Термизий ривояти)

Бу ҳадислар нурида буюклар шундай деганлар:

“Яхшилик қилган яхшилик қилиш — ҳар кишининг иши, ёмонлик қилганга яхшилик қилиш — эр кишининг иши!”

Бу хулқ аслида муҳим маънавий тарбия усули ҳам ҳисобланади. Зеро, яхшилик қилинган киши душман бўлса, бу билан унинг қалбидаги адоват ва душманликка барҳам бериб, дўстлик тамойиллари уруғини қадалишига сабаб бўлади. Дўстлик ва душманлик ўртасидаги киши бўлса, қадрдонлик ва яқинлик истаги пайдо бўлади. Дўст ва қадрдон бўлса, меҳр-муҳаббати ортади.

Болаларни уришнинг чегараси

Нега асабийсиз? Нега ғазабланасиз?

Ёмонликка жавобан энг яхши йўл

Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур.” (“Фуссилат” сураси, 34-оят)

Роббимиз бизга мислсиз гўзал хулқ соҳиби ўлароқ юборган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам инсонлар орасида энг мулойим, хушфеъли эдилар. Шунинг учун инсонлар билан муомалада ҳар доим осонликни афзал билар, ғазаб ва жаҳл қилмасдилар. Ҳақнинг поймол этилишидан ташқари ҳолатларда қизишмасдилар, ўз шахсларига қарши хато ва айбларни, кишиларнинг қусурларини осонгина кечирардилар. Қанчалик қўпол муомалага дуч келсалар ҳам, назокат ва гўзал муомалани канда қилмай, ул зотга ёмонлик қилганларга ҳам яхшилик билан жавоб қайтарганлар.

Бир киши Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан насиҳат сўраганда:

 “Ғазабланма! Жаннат сенга бўлсин!”- дея буюрдилар. У одам бир неча марта насиҳат сўради, ул зот қайта-қайта бир хил жавоб бердилар. (Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло ҳам ғазабни ютиш фазилатини севган муҳсин — эҳсон аҳли бандаларининг сифатларидан эканини марҳамат қилади. Тарих инсонларни зулм, ноҳақлик ва ёмонликдан қайтариш ва уларга Ҳақни ва хайрни сингдириш хусусида кечиримлилик фазилатининг бир қанча баракотли натижаларига гувоҳ бўлган, бу ҳолат қанчадан қанча ғофилларнинг қалби уйғонишига васила бўлган.

Умида АЗИЗ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғийбатнинг ғалати турлари

337 16:00 05.12.2019

Болаларни уришнинг чегараси

973 23:05 14.09.2019

Нега асабийсиз? Нега ғазабланасиз?

1416 00:00 23.06.2018
« Орқага